май 17, 2023 17:09 Asia/Tashkent
  • Рашт-Астара темир йўли қурилиши бўйича Эрон ва Россия ўртасидаги келишувнинг аҳамиятига назар
    Рашт-Астара темир йўли қурилиши бўйича Эрон ва Россия ўртасидаги келишувнинг аҳамиятига назар

Рашт-Астара темир йўли қурилиши бўйича Теҳрон-Москва қўшма ҳамкорлик шартномаси бугун (чоршанба) Россия Бош вазири ўринбосари Александр Новакнинг Эронга ташрифи билан бир вақтда имзоланади.

Эрон ва Россия ўртасидаги транзитни ривожлантириш ва “Шимол-Жануб” коридорини фаоллаштириш масаласи икки давлатнинг муҳим лойиҳаларидан бири бўлиб, Рашт-Астара темир йўл линиясининг ишга туширилиши билан Эроннинг жанубий портларини Россия билан боғлашда марказий рол ўйнаши мумкин. Тахминан 3000 километрлик ушбу савдо йўли икки давлатга Ғарб етиб бора олмайдиган қуруқлик ва денгиз йўллари орқали Осиёнинг ўсиб бораётган иқтисодиётидаги харидорларга барча турдаги маҳсулотларни ўтказиш имконини беради.

Россия, Озарбайжон Республикаси ва Эрон Ислом Республикаси мамлакатларини ўз ичига олган Шимолий-Жануб йўлагининг ғарбий йўналиши темир йўл бўйича Рашт ва Астара ўртасида 162 км масофага этишмаётган боғланишга эга. Агар бу темир йўл қурилса, Санкт-Петербург ва Форс кўрфази ўртасида темир йўл алоқаси ўрнатилади. Эрон Ислом Республикасининг транзит ўсиши бўйича стратегик режаси транспорт йўлаклари, айниқса, шимол-жануб йўлакларининг гуллаб-яшнашига асосланган; Авваллари Жануб билан савдо қилишдан унчалик манфаатдор бўлмаган Россия, Ғарбнинг бу давлатга қўйган санксиялари ҳамда Украинадаги уруш туфайли энди бу йўлакка алоҳида эьтибор қаратмоқда. Шундан келиб чиқиб, бугун Рашт-Астара темир йўли қурилишига Россия сармояси киритиш тўғрисидаги битим расман имзоланиши мўлжалланмоқда.

Шубҳасиз, Рашт-Астара темир йўл йўналиши қисқа бўлса-да, шимол-жануб йўлагини якунлашда унинг транзит аҳамияти юқори; Ушбу транспорт йўлаги темир йўл, автомобил ва денгиз транспортининг бирикмасидир. Ушбу йўлакнинг якуний қисми Эроннинг Астара портида жойлашганини ҳисобга олсак, унинг тугалланиши юкларни кемадан темир йўлга ўтказиш ва мамлакат жанубига юк ташишга олиб келади.

Муҳим жиҳати шундаки, юкларни Эроннинг жанубий портларидан қуруқликдан ўтиш йўли билан ташиш ва уларни Каспий денгизи, Россия, Каспий денгизи бўйидаги бошқа давлатлар ва Европага ўтказиш, юкларни Осиёнинг шарқий портларидан Европага олиб ўтиш вақти, шунингдек, унинг нархи 50% дан ортиққа пасаяди.

Бошқа томондан, бу коридор Европа мамлакатлари, Ғарбий Осиё ва Марказий Осиё мамлакатларини яқинлаштириш учун замин яратиши ва Евроосиёдаги энг муҳим алоқа йўлларидан бири сифатида қаралиши мумкин. Шубҳасиз, бу йўлнинг тугалланиши Эроннинг Кавказдаги сиёсий-иқтисодий дипломатиясини аввалгидан кўра кўпроқ фаоллаштириши мумкин. Чунки Эроннинг Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Афғонистон каби баьзи қўшнилари қайсидир маьнода денгизга чиқа олмайди ва денгизга етиб бориш учун ўз юкларини Эрон орқали олиб ўтиши керак. Шу сабабли, халқаро транзитни ривожлантириш ва ҳудудий имкониятлардан фойдаланиш билан бир қаторда, “Шимол-Жануб” коридорининг тугалланиши Эрон учун барқарор даромад манбаи ҳисобланади; Рашт-Астара темир йўли ишга туширилиши ва “Шимол-Жануб” коридорининг ишга туширилиши билан Эрон ушбу транзит йўналишидан йилига 20 миллиард долларга яқин даромад олиши кутилмоқда. Бу нефт даромадларига қарамликни камайтиради.

Ёрлиқ