май 20, 2023 17:26 Asia/Tashkent
  • Хитойнинг Марказий Осиё мустақиллиги ва хавфсизлигига эътибор қаратиши
    Хитойнинг Марказий Осиё мустақиллиги ва хавфсизлигига эътибор қаратиши

Хитой раҳбари Марказий Осиё давлатларининг хавфсизлиги, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини сақлашга алоҳида урғу берди.

ХХР раиси Си Цзинпин кеча (жума – 19-май) Хитойнинг Сиан шаҳрида бўлиб ўтган “Хитой-Марказий Осиё” саммитидаги нутқида шундай деди:"Дунёга барқарор, фаровон ва уйғун, бир-бирига боғланган Марказий Осиё керак". Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистон раҳбарларини қабул қилаётган Хитой Республикаси Президенти Хитойнинг бу давлатлар билан алоқаларини мустаҳкам ва динамик деб таьрифлади.

Си Цзинпин шунингдек, марказий осиё мамлакатларини “Бир камар, бир йўл” ташаббуси доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга ва глобал тараққиёт ташаббусини амалга оширишни кенг ёйишга чақирди. Шу билан бирга, Хитой ижроия ҳокимяти раҳбари таъкидлади:Пекин ҳукумати ва Марказий Осиё давлатлари ўз ички ишларига хорижий аралашувга, рангли инқилоблар яратишга уринишларига қатьий қарши туриши, терроризм, сепаратизм ва экстремизм каби уч омилга қарши курашиши керак.

Шу муносабат билан Қозоғистон Президенти Институти Стратегик тадқиқотлар институти катта эксперти Адел Кавкнов Хитой билан Сиан учрашуви чоғида Синхуа агентлигига берган интервюсида шундай деди:“Хитой ва Марказий Осиёнинг бешта республикаси ўртасидаги учрашув ҳамкорлик, яхши қўшничилик, дўстлик ва халқлар ришталарини мустаҳкамлайди”.

Шу билан бирга, бу таниқли қозоқ мутахассиси ва эксперти таъкидлади:“Сиан учрашувида олти давлат Хитой ва Марказий Осиё республикалари ўртасидаги иқтисодий ва савдо алмашинувини ривожлантиришга хизмат қиладиган “Бир камар ва йўл” қурилишини давом эттиришни муҳокама қилиши керак”.

Хитой Марказий Осиё республикалари учун асосий иқтисодий ҳамкор эканлигини эьтибордан четда қолдириб бўлмайди. Шу боис Хитой ҳукумати “Бир камар – бир йўл” ташаббуси орқали минтақа ва дунё мамлакатларини боғловчи инфратузилма, савдо-сотиқни ривожлантиришга катта миқдорда сармоя киритиш учун зарур замин яратиб берди ва минтақада иқтисодий ўсиш ва ривожланишни таъминлаш учун замин ярата олади. Бошқа томондан, Америка, Англия ва кўплаб ғарб ҳукуматлари нафақат ёрдам кўрсатиш позициясига эга эмаслар, балки, улар Марказий Осиёдаги иттифоқдош ҳукуматларидан кескинлик ва можарога киришиш, бу минтақада ишончсизлик ва беқарорлик яратиш каби кутилмалари бор.

Хитой ва Марказий Осиё раҳбарлари саммити

 

Шу жиҳатдан Хитой ва Марказий Осиё саммити иштирокчи давлатлар учун жуда муҳим. Баъзи сиёсий доираларнинг ғарблашув тенденцияси билан боғлиқ салбий қарашларидан фарқли ўлароқ, шуни айтиш керак:Хитой ушбу минтақа давлатларига энг катта миқдорда кредит ажратган. Аммо Ғарб ҳукуматларининг, хусусан, АҚШнинг Марказий Осиёдаги дипломатик муассасаларига алоқадор ОАВлар провокацион мақолалар ёзиш орқали Хитойни Марказий Осиё халқларининг душмани деб кўрсатишмоқда.

Айрим Марказий Осиё оммавий ахборот воситаларида, ҳатто ижтимоий тармоқларда ҳам синофобия, эронафобия, русофобия ва исломофобия тенденцияси кундан-кунга кенгроқ кўламларга эга бўлмоқда. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, бу тенденция Ғарб ҳукуматлари, хусусан, АҚШнинг Марказий Осиёдаги харажатлари ошганидан далолат беради. Ғарб ҳукуматларининг бу агрессив тенденциясидан фарқли ўлароқ, Марказий Осиё расмийлари хитойлик ҳамкасблари билан қўшма учрашувлар ўтказиш орқали ўз мамлакатлари ва халқларининг иқтисодий аҳволини яхшилашга интилмоқда.

Ҳеч шубҳа йўқки, Хитой ҳам Эрон ва Россия каби Марказий Осиё халқларига ёрдам бериш учун қулайроқ шароитларга эга. Бу мамлакатларнинг ҳар бири Марказий Осиё жамиятларининг айрим қисмларига ёрдам беришда муҳим ва қимматли рол ўйнайди. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларини минтақадаги мустақил ҳукуматларга қарши гижгижлаш ва провокацион мақолалар ёзиш орқали бу минтақа халқларининг нуқтаи назарини ўзгартиришга бор куч-ғайратини сарфлаётган Ғарб ҳукуматлари эса, Хитойнинг мавқеига эга эмас. Ғарб ҳукуматлари Марказий Осиё халқларига ёрдам бериш ўрнига, доимо уларни эксплуатация қилишни ва Марказий Осиё халқларининг бойликларини ўғирлашни режалаштиришади. Минтақанинг мустақил ҳукуматлари фақат минтақа халқларининг иқтисодий ўсиши ва ривожланишини режалаштиришади.

Ёрлиқ