май 21, 2023 16:33 Asia/Tashkent
  • \
    \"Қирувчи самолётлар\"нинг халқаро коалицияси, Украинадаги урушқоқлик ҳаракатларнинг навбатдаги қадамидир

АҚШ Украинадаги уруш кўламини янадана ошириш мақсадида янги одим ташламоқда. Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан ўз сўзларида АҚШ президенти Жо Байден кеча "7 лик" гуруҳи етакчиларига украиналиклик учувчиларини F-16 қирувчи самолётларини бошқаришга ўқитишга розилигини таъкидлади.

Бу эса Жо Байденнинг илк марта АҚШлик қирувчи самолётларини Украинага жўнатиш учун " дастлабки" сифатида ҳисоблаш мумкин бўлган ушбу режани қўллаб-қувватлашишидир.

Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Украина ҳарбийларига  F-16 қирувчи билан ишлашни ўргатиш учун бир неча ой керак бўлади. Келгуси ойларда бу қирувчи самолётларини Украинага қайси давлатлар бериши ҳақида қар қилинади. Бу ўқув дастур Европада амалга оширилади ва уни якунлаш учун бир неча ой керак дея изоҳлади.

АҚШ расмийлари эса ўқув дастурини амалга ошириш ва ЭФ-16 қирувчи самолётларини Украинага етказиб бериш учун зарур бўлган энг тез фурсат 18 ой эканлиги ва украиналик учувчиларни  F-16 қирувчи самолётлари билан ўқитиш Европада ўтқазилиши режалаштирилган ва катта эҳтимол билан  "яқин ҳафталарда" бошланади деб таъкидлашмоқда.

Жо Байден

 

Украина урушида нозик ва бирилиш нуқта бўлган АҚШнинг янги қарори Киев ҳукумати томонидан олқишланди.  АҚШ қурол- яроқ экспортига назора этиш қоидаларига асосан,  украиналик учувчилани ва пилотларини  F-16 қирувчи самолётаариг ўқитиш ва бу қирувчи самолётлари бошқа давлат томониданр Киевга сотилиши ва ё жўнатилиши учун Вашингон рухсат бериши тўғри келади.

Киев ҳукумати бир неча ойдан бери Ғарб қирувчи самолётларии қабул қилишда туриб олган аммо ҳозиргача АҚШнинг салбий жавоби ва бошқа баъзи Ғарб ҳукуматларининг истаксизлигига дучор  бўлди.

Гуоҳ ва фактлар эса сўнгги ҳафталар, Европанинг баъзи ҳукуматлари ва АҚШ ҳукуматнинг айрим аъзолари жумладан АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Украинага ҳарбий қирувчи учоларни юборишга мойил бўлиб қолганини кўрсатмоқда.

Украина президенти Володимир Зеленский ҳам биз АҚШнинг ҳаво кучимизни мустаҳкамлайдиган " халқаро қирувчи коалиция" ни шаклантиришни қўллаб-қуввталаш ҳақидаги тарихий қарорини олқишлаймиз" деб маълум қилди.

Киев ҳукумати бир неча бор Ғарб даватларидан F-16 қирувчи учоқларини олишни сўраган ва бу қирувчилар Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг собиқ Совет даврига тегишли ҳозирги қирувчиларга қараганда  самаралироқ эканлигинини иддао қилди.

Польша ва Словакия ҳукуматлари ҳам Россия билан урушда Украина қуролли кучларига ёрдам бериш учун ўзларининг 27 та MiG-29 самолётларини тақдис этди. Бироқ бу қирувчи саомлётларнинг эскиргани сабаб бу ҳарбий ёрдам Украина учун унчалик самарали ва натижали бўлмади.

Вашинггтон режими каби Украинадаги уруш кўламини кенгайтиришни истайдиган  АҚШнинг энг яқин  иттифоқчичи бўлган Лондн ҳукумати F16 қирувчи учоқларини Украинага бериш соҳасида қўллаб-қувватловчи позиция эгалламоқда.

Британия бош вазири Риши Сонак АҚШ режимининг бир қанча адавлатла жумладан, Британиянинг украиналик учувчиларини   F16 қирувчи самолётлардан фойдаланишга ўргатиш ташаббусини қўллаб-қувватлаганини олқишлади.

Британия бош вазири шунингдек, Лондон ҳукумати Украинага зарур ҳаво уруши имкониятларини тақдим этиш учун АҚШ, Нидерланидя, Белгия ва Дания билан ҳамкорлик қилмоқда деб қўшимча қилди.

Сўнгги пайтларда Британия ва Нидерландия етакчилари Володимир Зеленсикийга F16 қиурвчи учқларини Украинага юбориш учун " қирувчи иттифоқ" тузишга ваъда қилишди аммо бу иккинчи Украинага қирувчи самолётлар юбориш ҳақида гаплашмади.

Шу билан бу ҳааракат НАТОнинг барча аъзолари томонидан ижобий муносабатда бўлада.

Бундан ташқари Польша президенти Анжей Дуда ҳам бу коалиция тузилишига жавобан бу мамлакат ҳаво кучлари  илғор қирувчи самолётлар канчилигига дуч келганини тан олиб   Поьшанинг F-16  қирувчиларини Киевга топширилигига қарши чиқди.

Ғарб давлатларини ваъдаларини амлага оширилиши ва Украинага уларни ЭФ-16 қирувчи самоётларлар беришлари,  Украина ҳаво кучлари ҳужум ва мудофаа  қудратини ошириш ҳамда бу кучларнинг Россия ҳудудига узоқ масофали қуроллар билан ҳужум қилин имкониятини кенгайтириши билан уруш кўламини янада кенгайтириши мумкин.

Ғарб давлатлари айниқса 7 лик гуруҳи аъзолари Россия билан урушда Украинани " зарур бўлгунча" қурол билан қўллаб-қувватлашда давом эттиришини иддао қилмоқда. Бироқ уруш ҳақиқатига дуч келган ҳолда, улар Киевга ҳар хил ҳарбий техник ва қуролларини юбориш туфайли ўз армияларининг имкониятларини камайтиришдан хавотирга тушган.

Улар Москва томонидан уруш авж олишидан қўрқиб Киевга Россия ҳудудига чуқур ҳужум уюштиришга имкоон берадиган қуролларни беришдан воз кечди.

Аммо Лондон ҳукумати Укранага  Sturm Shadow  ҳаводан учириладиган қанотли ракетани юбориш орқали бундай қуроллар билан таъминлаш учун иккинчи одим ташлаган бўлиб шундай қилиб Украина ҳарбий -ҳаво кучларига узоқ масофага ҳужум қилиш учун имкният яратди.

Ёрлиқ