май 22, 2023 16:58 Asia/Tashkent
  • Эрон Ислом Республикаси денгиз флотининг 86-денгиз кучлари ҳаракатининг стратегик аҳамияти сабаблари
    Эрон Ислом Республикаси денгиз флотининг 86-денгиз кучлари ҳаракатининг стратегик аҳамияти сабаблари

Эрон Ислом Республикаси армиясининг 86-денгиз кучлари эскадрони дунё бўйлаб 8 ойлик сузиб юргандан сўнг Эронга қайтди.

Эрон Ислом Республикаси армиясининг 86-денгиз кучлари эскадрони дунё бўйлаб 8 ойлик сузиб юргандан сўнг Эронга қайтди.

Денгизнинг аҳамияти сўнгги йиллар ва ўн йилликлар билан боғлиқ эмас, лекин бу аҳамият тарихга асосланган. Тарихий жиҳатдан денгиз устунлиги ўтган асрларда мамлакатлар кучининг энг муҳим таркибий қисми ҳисобланган. 18—19-асрларда Европанинг буюк давлатлари денгизларни ўзлаштиришни ҳокимиятнинг энг муҳим манбаи деб ҳисобладилар ва ўзларининг ҳарбий сиёсатини шу йўналишда тўғрилашди. Бугунги кунда ҳам юқори денгиз кучига эга бўлиш қудратли давлатларнинг таркибий қисмларидан биридир. Эрон Ислом Республикаси ҳам сўнгги ўн йилликда ўзининг денгиз салоҳиятини кучайтиришга урғу беради.

Ислом инқилоби етакчиси Оятуллоҳ Хоманаий ўтган апрел ойида низом расмийлари ва масьуллари билан бўлган учрашувда денгизнинг Эрон Ислом Республикаси учун аҳамияти ҳақида шундай деди:"Денгиз неъмат маркази, бахтимизга денгиз нуқтаи назаридан қўлларимиз очиқ; мамлакатимиз жанубида ҳам, шимолида ҳам денгизларимиз бор. Денгизга таянган иқтисодлар жуда баракали иқтисодлардир..." Раҳбарнинг бу баёноти Эрон Ислом Республикасининг денгизга алоҳида қарашидан далолат беради.

Шу муносабат билан Эрон Ислом Республикаси армиясининг 86-денгиз кучлари гуруҳи ўтган йилнинг октябр ойида дунё бўйлаб сузиб чиқиш вазифасини бажарди. 86-денгиз кучларининг ҳаракати стратегик аҳамиятга эга.

Биринчидан; Эрон Ҳарбий-денгиз кучлари тарихида биринчи марта бу 360 даражали миссия бутун дунё бўйлаб амалга оширилди. Бинобарин, Эрон ҳарбий-денгиз флотининг Тинч океани ва халқаро очиқ сув ҳавзаларида мавжудлиги Эрон Ислом Республикасининг нуфузи ва халқаро мақомини оширди.

Иккинчидан; Армиянинг 86-денгиз эскадрияси миссиясининг энг муҳим нуқталаридан бири бу миссия Дана эсминеси ва Макрон денгиз базаси билан амалга оширилганлиги эди. Эроннинг энг юқори технология даражасидаги ускуналари ва дастурий таъминоти энг қийин вазифада ўзини кўрсата олди.

86-эскадриясининг кутиб олиш маросими

 

Учинчидан, Эрон ҳарбий-денгиз кучларининг олис сувларда қитьалараро операцияларини ўтказиши Эроннинг денгиз майдонида глобал ўйинчи эканлигини ва ҳозирда денгизни тўхтатиб туришнинг муҳим даражасига эришганини исботлайди.

Тўртинчидан, бу; Тахминан 63 минг километрлик маршрутни босиб ўтиш ва Ҳинд, Тинч океани ва Атлантика океанлари орқали ўтиш ва Панама каналида бўлиш, шунингдек, Малакка бўғози, Магасар, Серангани ва Магеллан бўғози  каби муҳим ва стратегик бўғозлардан ўтиш учун тўғри режалаштириш, операцион кун тартиби ва флотнинг аниқ йўналиши денгиз флоти мутахассислари томонидан батафсил тайёргарлик ва бир йиллик тадқиқотлар натижаси эди.

Бешинчидан, бу; Эрон Ислом Республикаси Ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони амир-адмирал Шаҳрам Эронийнинг таькидлашича, 86-эскадрия ҳаракатининг муҳимлиги сабабларидан бири бу флотнинг беқиёс логистика ва қўллаб-қувватлаш операциялари. Адмирал Эронийнинг сўзларига кўра, тайёрлик ва қўллаб-қувватлаш соҳасида саккиз ойлик муддатга ушбу миссиянинг барча талаблари таьминланган. Ҳатто биринчи денгиз касалхонаси ҳам флотда тўлиқ жиҳозланган (операция хонаси - қон банки) мустақил шифохона сифатида ташкил этилган.

Олтинчидан; Дана эсминеци ва Макран навигаторидан иборат бу флотилия бир неча ой сузиб, портларда лангар бўлиб, дунёнинг турли бўғозларидан ўтиб, Американинг орқа ҳовлисига иқтидор билан киришга муваффақ бўлди. Америка 86-эскадриянинг ҳаракатидан шунчалик ғазабландики, у Дана эсминеци ва Макрон денгиз базасига ғалати ҳаракат билан санксия қўйди. Аммо Американинг бу ҳаракати 86-эскадриясининг муваффақиятига тўсқинлик қила олмади.

Якуний нуқта; Ушбу муҳим вазифани муваффақиятли бажариб, 86-денгиз кучлари флотилияси халқаро майдонда куч ва тараққиётнинг таркибий қисмларидан бири, денгиз хавфсизлиги қудрати эканлигини яхши тушунтира олди ва Эрон Ислом Республикасинингдунёга денгиз аренасидаги нуфузини исботлай олди.

 

Ёрлиқ