сентябр 05, 2023 12:31 Asia/Tashkent
  • Эроннинг терроризм ва гиёҳванд моддаларга қарши кураши ва унинг Европа хавфсизлигига таъсири (2)
    Эроннинг терроризм ва гиёҳванд моддаларга қарши кураши ва унинг Европа хавфсизлигига таъсири (2)

"Эроннинг терроризм ва гиёҳванд моддаларга қарши кураши ва унинг Европа хавфсизлигига таъсири" дастури туркуми "Эроннинг терроризм, экстремизм ва гиёҳванд моддаларга қарши курашининг Европа хавфсизлигидаги роли(медиа йўналишида)" деб номланган тадқиқотининг 10 қисмидан иборат бўлиб, Амалий тадқиқотлар бўлимида чиқарилди.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум азиз тингловчилар. “Эроннинг терроризм ва гиёҳванд моддаларга қарши кураши ва унинг Европа хавфсизлигига таъсири” подкастлар туркумининг иккинчи қисми билан хизматингиздамиз. Охирги дастуримизда гиёҳвандлик ва терроризм бугунги кунда дунёнинг энг катта икки муаммоси эканлиги, уларга жиддий эьтибор қаратилмаслик жамиятлар учун жуда кўп нохуш оқибатларга олиб келишини, айниқса, уларни хавфли ҳолатга келтириши ва тараққиёт ресурсларини талон-тарож қилишини таькидлаган эдик. Биз сиз билан бугунги кунда дунёда гиёҳвандлик муаммоси билан боғлиқ оғир вазият ҳақида гапирдик ва фикр билдирдик. Афсуски, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг статистик маълумотларига кўра, дунёда 15 ёшдан 64 ёшгача бўлган 284 миллионга яқин киши ушбу муаммога гирифтор бўлган. Ушбу дастурда биз Афғонистоннинг дунёдаги асосий опиат ишлаб чиқариш маркази сифатидаги мавқеини ва АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг экин майдонларини кенгайтириш ва ушбу моддаларни ишлаб чиқариш ҳажмини ривожлантиришдаги ролини кўриб чиқамиз.

Кўпчилик дунё Афғонистонни афюн ва уни етиштириш мамлакати деб билади. Аммо шуни билиш керакки, 1990-йилларга қадар дунёда афюн ва героин ишлаб чиқаришнинг асосий маркази Олтин учбурчак минтақасида - Бирма, Лаос ва Камбоджа / Таиландда жойлашган эди. Шу вақтгача Афғонистон марказий ҳукуматига қарши бўлган қўшинлар Совет аскарларига қарши курашни кичик фермер хўжаликларида етиштирилган оз миқдордаги афюн ҳисобидан молиялаштирдилар. Афғонистонда 1994-йилгача кўкнори етиштириш харитаси кўрсатадики, кўкнори етиштиришнинг асосий базаси ушбу мамлакатнинг шарқий чегараси яқинида бўлган. Ғарбий Афғонистон тоза минтақа ҳисобланган. Аммо 1994-йилда Афғонистонда Толибон ҳокимиятга келганидан сўнг (Толибон ҳукмронлигининг биринчи даври) ва албатта Мулла Умарнинг 2000-йил июлида кўкнори етиштиришни тўхтатиш ҳақидаги тарихий буйруғидан олдин, Толибон ҳукумати Афғонистоннинг афюн ва героин савдосига ёрдам берувчига айланди. Афғонистонда кўкнори етиштириладиган ерлар “Ислом амирлиги” ҳукмронлиги давридаги 6 йил давомида 11 минг гектарга кўпайиб, 82 минг гектарга етди. Аммо Толибон ҳаракатининг ўша пайтдаги раҳбари фатвоси билан бу жараён жуда қисқа вақт ичида тўхтатилди. Шундай қилиб, 2000 ва 2001 йиллар статистикаси экин майдонларини ўн минг гектардан кам деб ҳисоблайди, тоинки АҚШ ва унинг иттифоқдош давлатлари 2001-йил 11-сентабрдаги теракт баҳонасида Афғонистонга ҳужум қилиб, бу давлатни босиб олдилар.

АҚШ ҳужумидан кейин Афғонистонда гиёҳванд моддалар етиштириш кўпайди

 

2001 йил октябр ойида Америка Афғонистонга бостириб кирганидан сўнг Афғонистондаги кўкнори экиладиган майдонларнинг миқдори ва географик харитаси бутунлай ўзгарди. Чунки Афғонистоннинг жануби-ғарбий, шимоли-ғарбий ва жанубида марказий ҳукуматга қарши Толибон ҳаракати ўрнатилиши ортидан Афғонистоннинг ғарбий ярми кенг кўкноризор, афюн омбори ва героин ишлаб чиқариш лабораториясига айланди. Бу эса 2009 йилда Афғонистонда биринчи марта кўкнори экиладиган майдоннинг 209 минг гектарга етишига сабаб бўлди. Ушбу тенденциянинг давоми сифатида 2014-йилда бу кўрсаткич 224 минг гектарга, 2017-йилда эса ақл бовар қилмайдиган кўрсаткичга – 328 минг гектар экин майдонларига ва 9 минг тонна афюн етиштиришга етди. Ушбу статистикани 2001 йилда ва Америка ва унинг иттифоқчилари бостириб киришидан олдин Афғонистондаги кўкнори етиштириладиган майдонлар билан солиштирадиган бўлсак, 2001 йилда Афғонистонда кўкнори экиладиган майдонлар атиги 7606 гектар деб баҳоланганини билиш ўринлидир. Бу 2017 йилда тахмин қилинган 328 минг гектар майдоннинг “қирқ учдан бир қисмини” ташкил этади. Бундан ташқари, айни пайтда, яьни 2001-йилда опий йиғим-терими атиги 33 тоннани ташкил этган бўлса, 2017-йилда ақл бовар қилмайдиган кўрсаткич – 9 минг тоннага етди.

Ушбу жараённинг давоми сифатида ва БМТ ҳисоботига кўра; Июл ойида бўлиб ўтган 2021 йилги афюн йиғим-терими кетма-кет бешинчи йил бўлиб, ишлаб чиқариш 6000 тоннадан ортиқни ташкил этди.

Сўнгги йигирма йилликда янги технологияларнинг жорий этилиши ва кўкнори етиштиришда юқори ҳосилдор уруғлардан фойдаланиш Афғонистонда афюн етиштиришни янада самаралироқ қилганини билиш ўринли. Шундай қилиб, афюн етиштириш гектарига ўртача 27 килограммдан ошди. Бу дунёда ишлаб чиқарилган афюннинг 83 фоизи Афғонистонга тўғри келишига сабаб бўлди. Шундай қилиб, Афғонистоннинг дунёнинг қудратли давлатлари томонидан босиб олиниши натижаси шундай бўлдики, агар 1980 йилда бу давлатда афюн ишлаб чиқариш йилига 200 тоннага яқин бўлса, халқаро ҳамжамиятнинг эьтиборсизлиги ва хавфсизлик ва сиёсий беқарорлик соясида 30 йил ичида афюн ишлаб чиқариш ва савдоси 29 марта ошди. Статистик маълумотларга кўра, 2021 йилда бу кўрсаткич қарийб 6,8 минг тоннани ташкил этди, бу 80-йилларнинг бошига нисбатан 34 баробар кўпдир.


Бу статистик маьлумотлар Совет Иттифоқи ва Америка Қўшма Штатлари каби кучлар томонидан ўнлаб йиллар давомида ушбу мамлакатнинг босиб олиниши натижасида юзага келган хавфсизлик ва сиёсий беқарорликнинг афсусли оқибатларининг яхши намунасидир. Бунинг оқибатлари дунёнинг барча аҳолисига, хусусан, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчи европа ва Америка мамлакатларига аён. Бу статистик маьлумотлар шуни кўрсатадики, гиёҳвандликка қарши курашда олдинги сафда турган Эрон дунёнинг наркотикларга нисбатан бефарқлиги ва масьулияцизлиги қаршисида машаққатли ва қиммат йўлни босиб ўтган.

Афғонистонда ишлаб чиқарилган гиёҳванд моддалар Европа, Осиё ва Африкадаги асосий бозорларга бир неча хил йўллар орқали етиб боради. Болқон йўналиши Марказий ва Ғарбий Европа мамлакатларига етказиб беради. Жанубий йўлдан ўтувчи воронкага ўхшайди Эрон ёки Покистон орқали Форс кўрфази минтақаси, Осиё, Африка ва Ғарбий ва Марказий Европа билан боғланади. Шимолий йўналиш Марказий Осиёнинг қўшни давлатлари орқали Россия ва бошқа давлатлар билан ҳам боғланади.

Шу тариқа Афғонистонда ишлаб чиқарилган опиоидлар Европага етиб бориши учун учта қўшни давлат чегарасидан ўтиши керак: Ғарбий (Эрон), Жанубий (Покистон) ва Шимолий (Марказий Осиё мамлакатлари). Шимолий йўналиш Тожикистон, Ўзбекистон, Россия ва Хитойнинг чегара ва ноқонуний йўналишларини ўз ичига олади ва табиийки, бу наркотик моддалар контрабандаси учун нисбатан қиммат ва хавфли йўл. Жанубий йўлда Афғонистоннинг наркотик юки Покистондан Ҳиндистонга, сўнгра Африкага очиқ сув орқали Европага етиб боради. Европага борадиган “Болқон” йўналишида масофанинг узоқлиги ва ўртадаги мамлакатлардаги бозорлар сони туфайли гиёҳванд моддаларни ташиш ҳажми анча оғирроқ. Шу боис, Болқон йўли гиёҳванд моддалар ва уюшган жиноятчиликнинг дунёдаги энг муҳим ва энг фойдали транзит йўли ҳисобланади.

Эроннинг гиёҳванд моддалар савдоси ва транзитига қарши кураши

 

Болқон йўлининг бошидан охиригача 21 давлат Афғонистоннинг опиатлари билан озиқланади; Туркия (Эрон ва Туркия ўртасидаги умумий чегаранинг бошидан маршрутнинг бошланиши), Албания, Венгрия, Хорватия, Сербия, Македония, Болгария, Греция ва Черногория энг муҳим транзит йўналишлари ҳисобланади. Асосий бозорлар Франсия, Англия, Австрия, Белгия, Чехия, Дания, Италия, Косово, Испания, Словения, Люксембург, Полша ва Португалияда жойлашган. Афғонистоннинг опиоид ишлаб чиқариш тармоғи учун ушбу зич жойлашган бозорнинг аҳамияти дунёдаги барча мамлакатларникидан каттароқдир ва Эрон мамлакати ушбу зич жойлашган, юқори савдога эга ва гиёҳванд моддаларни Европа қитъасига транзит қилишнинг жозибадор йўлининг бошланиши ҳисобланади. Шунинг учун Эрон ҳар йили юзлаб тонна бу материалларни топиб, мусодара қилса-да, агар бу маршрутга кираверишда у контрабандачиларга бироз тинчланишса, Европада ақл бовар қилмайдиган фалокат юз беради.

Бу ҳақда Эроннинг наркотикларга қарши кураш бўйича бош бошқармасининг халқаро ўринбосари Сардор Муҳаммад Масуд Заҳидиён шундай дейди:“Агар Эрон наркотиклар ўтиши учун чегараларини атиги 20 дақиқага очиқ қолдирса, Европа бу муаммо олдида тиз чўкади ва умидсиз бўлади. Чунки Эроннинг кириш чегараларида шундай катта ва юқори миқдорда наркотик моддалар топилади. Агар у Европа давлатларига кирса, Европа уни йиғиш чораларини кўриши ва ҳар бир европалик чўнтагидан бир грамм материал олиши керак. Бу миқдор Европа давлатларининг имкониятларидан ташқарида.

Бу нутқ Эроннинг дунёдаги барча мамлакатлар манфаати учун гиёҳванд моддаларга қарши тинимсиз курашдаги аҳамиятини яққол кўрсатиб турибди. Кўпгина ғарб давлатлари гиёҳванд моддаларга қарши курашда Эронга ёрдам бериш ўрнига Эронга санкциялар киритди ёки мустамлака ҳукуматлари билан ҳамкорлик қилди. Гиёҳванд моддаларга қарши кураш соҳасида Эрон чегара ва транзит йўлларида жуда кўп ускуналар ва жиҳозларни жойлаштиради ва жуда катта харажатларни сарфлайди. Лекин Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа давлатлар томонидан берилган ёрдамлар жуда чекланган ва бу давлатлар қўллаб-қувватлаш ўрнига баьзан Эронга эмбарқо қўйиб, керакли асбоб ва қисмларнинг бу давлатга юборилишига рухсат бермайди.

Ҳурматли тингловчилар, кўрсатувнинг ушбу қисмини якунига етдик, кейинги кўрсатувимизда дунёда терроризм ҳолатини кўриб чиқамиз. Шунингдек, дастур мавзуси бўйича ўз фикр-мулоҳазаларингизни биз билан баҳам кўришингиз мумкин. Бизнинг электрон почта манзилимиз..., илова телефон рақами... ва фаcебоок саҳифамиз манзили.... Хайр. Саломат бўлинг.

Ёрлиқ