Илҳом Алиев ҳукумати Арманистон билан чегарадаги алоқа линияларида провакацион ҳаракатини давом эттирмоқда
-
Илҳом Алиев ҳукумати Арманистон билан чегарадаги алоқа линияларида провакацион ҳаракатини давом эттирмоқда
Арманистон ҳукумати Боку ҳукуматини икки давлат чегара ҳудудига қўшин ва қурол-яроқ жўнатишда айблади.
Сўнгги ҳафталарда Озарбойжон Республикаси ва Арманистон ўртасидаги қўшма чегарадаги можаронинг кучайиши жараёни давом этмоқда.
Тоғли Қорабоғдаги Арманистон армияси кучлари икки давлат қўшма чегарасида Озарбойжон республикасининг ҳарбий ҳаракатлари кучайгани ҳақида хабар берди.
Озарбойжон республикаси армияси танклари ва артиллерия бўлинмаларини ҳаракатга келтира бошлади ва бу ҳарбий ўтказмаларнинг видеолари ҳам ижтимоий тармоқларда тарқатилди.
Афтидан Арманистон ТИВ Ереван ҳукуматининг Озарбойжон Республикаси билан ҳудудий алмашинув соҳасидаги расмий позициясини эълон қилгани ортидан, Озарбойжон Республикасининг Арманистоннинг жанубий вилоятларидаги ҳарибй ҳаракталаи янада кучайган.
Арманистон ТИВ "Озодлик" радиосининг Озарбойжон Респубилкаси билан ер алмашиш ёки Арманистондан Қорабоғ арманларига алоқа йўлини ўзгартириш имконияти ҳақидаи саволига жавобан Арманистон ва Тоғли Қорабоғ ўртасидаги боғловчи бўлга Лочин йўлаги можаро томонлари томонидан келишилган ва бошқа алтернатива йўқ деб таъкидлади.
Озодлик радиоси Арманистон ТИВга Озарбойжон Республикасининггг Оқдом йўлининг очилиши Боку учун Лочин йўлагини қайта очиш учун бир шарт қилиб қўйганми деб сўраганида бу вазирлик қуйидагича жавоб берган: Боку -Хонданди халқаро алоқа механизми доирасида Лочин йўлаги очилиши ва бошқа мумкин бўлган алоқалар ҳал этиши керак.

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян рус кўк дубулғаларининг алоқа чизиғида хусусан Лочин йўлагидаги ҳаракатларни танқид қилиб, Россия тинчликпарвар кучлари қўмондони ўзгариши учун замин тайёрлади. Дарҳақиқат Россия Мудофаа вазирлиги Тоғли Қорабоғдаги тинчликпарвар кучлар учун янги қўмондонини минтақага юборди.
Сўнгги ҳафталарда Озарбойжой Республикаси ва Арманистон ўртасидаи чегарадаги можаранинг кучайиши давом этмоқда.
Озарбойжон Республикаси президенти Илҳом Алиев ҳукумат мулозимлари минтақда жойлашган хорижий ғарбий кучларни тавсия ва гижгижлаш орқали Арманистонга қарши провакацион ва хавфли ҳаракатларни амлага ошираётгани шубҳасиз.
Озарбойжон Респуликасининг ҳарбий ҳаракатлари кун тартибида бўлиб, Ереван ҳукумати расмийлари Арманистон ҳукумати ва халқининг Лочин довони орқали ҳаракатланиш соҳасида позицияси ўзгармаганини таъкидламоқда.
Афтидан Ереван ҳукуматининг халқаро ҳаракатлар ва Қорабоғ тинчлик музокараларнинг кечиктирилиши, Лочин йўлагиниг БМТ Хавфсизлик Кенгашига тўсиб қўйилиши Илҳом Алиев ҳукумати расмийларини хавотирга солган. Ўтган кунларда арман ҳарбий экспертлари ва хабардор арман манбалари, " Исроил режими Озарбойжон Республикасинини фаол равишда қуроллантирмоқда деб эълон қилди.
Шу нуқтаи назардан арман ҳарбий эксперти Карен Хованисян ўзининг Facebook’даги саҳифасида ёзиб қуйидагича таъкидлаган:
Сўнгги бир ой ичида камида 3 та юк самолёти Исроилдан Озарбойжон республикасига қурол-яроқ етказган. У қуйидагича ёзган: Исроил режими Озарбойжон Республикасини фаол равишда қуроллантирмоқда. Айниқса сўнгги бир ой ичида Исроилдан Озарбойжон Республкасига камида 3 та юк самолёти юборилган. Бу ҳаракатлар Илҳом Алиев ҳукумати минтақада янги ҳарбий амалиётлар ўтказишга тайёгарлик босқичида эканлигини кўрсатмоқда.
Арманистон манбалари Исроил самолётларини Уда ҳаво базасидан Озарбойжон Республикасига жўнаб келганини таъкидламоқда. Шу боисдан бемалол айтиш мумкинки улар Озарбойжон респубилкасига қурол- яроқ ва ўқ-дориларни ўтказмоқда. Ода базаси босиб олинган Фаластин ҳудудининг энг жанубий ва энг чўл қисмида жойлашган-Исроилнинг апартеид режимининг портловчи моддалар ҳаво орқали етказиладиган ягона аэропортидир.
Айтиш керакки ушбу авиабазага чекланган миқдордаги авиакомпаниялар қўниши мумкин, улар орасида Озарбойжон Респуликасининг "Silk Way Airlines" юз авиакомпаниясини ҳам қайд этиш мумкин. Озарбойжон Республикасининг йўловчи авиакомпаниялари Исроил ҳарбий қуролларини дунёнинг турли минтақаларига олиб ўтиш соҳасида бир неча йиллардан буён ушбу ирқчи режим билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Озарбойжон Республикасининг Арманистон билан чегарадош ҳудудларидаги ҳарбий ҳаракатлари икки давлат ўртасида навбатдаги урушга олиб келиши ва Кавказ минтақасида беқарорлик ва хавфсизликни юзага келтилиши ва минатқанинг мустақил давлатларига хусусан Россияга босимни ҳам кучайши мумкин.