май 24, 2023 12:46 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Сингапур президентини расмий кутиб олиб маросими бўлиб ўтди
    Тошкентда Сингапур президентини расмий кутиб олиб маросими бўлиб ўтди

Тошкентдаги Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Сингапур президенти Ҳалима Яқубни расмий кутиб олиш маросими ўтказилди.

Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф қилди.

Ҳарбий оркестр икки давлат мадҳияларини ижро этди.

Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушишдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Сингапур президенти Ҳалима Яқуб Ўзбекистон етакчисининг таклифига биноан давлат ташрифи билан мамлакатда бўли турибти. Сингапур раҳбарининг ташрифи дастурида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.

Ёрлиқ