Араб фойдаланувчилари Ироқда Ислом Инқилобининг шаҳид бўлган раҳбарнинг дафн маросимини олқишлашмоқда ва шаҳид Имом Хоманаийга соғинч билан қурашмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i100020-Араб_фойдаланувчилари_Ироқда_Ислом_Инқилобининг_шаҳид_бўлган_раҳбарнинг_дафн_маросимини_олқишлашмоқда_ва_шаҳид_Имом_Хоманаийга_соғинч_билан_қурашмоқда
Ислом Инқилобининг шаҳид бўлган етакчиси билан видолашув маросими Ироқда жадвал эълон қилиниши ортидан ижтимоий тармоқдаги араб фойдаланувчилари тадбирни илиқ кутиб олмоқда.
(last modified 2026-07-16T10:45:10+00:00 )
июл 01, 2026 15:54 Asia/Tashkent
  • Араб фойдаланувчилари Ироқда Ислом Инқилобининг шаҳид бўлган раҳбарнинг дафн маросимини олқишлашмоқда ва шаҳид Имом Хоманаийга соғинч билан қурашмоқда
    Араб фойдаланувчилари Ироқда Ислом Инқилобининг шаҳид бўлган раҳбарнинг дафн маросимини олқишлашмоқда ва шаҳид Имом Хоманаийга соғинч билан қурашмоқда

Ислом Инқилобининг шаҳид бўлган етакчиси билан видолашув маросими Ироқда жадвал эълон қилиниши ортидан ижтимоий тармоқдаги араб фойдаланувчилари тадбирни илиқ кутиб олмоқда.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, “Ревон Ал-Ҳошимий исмли Баҳрайн фуқароси ўзининг X- ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шундай ёзган: Оятуллоҳ Хоманаийга энг улуғ дафн маросмини топшириш учун аста-секин қадрдон  Ироқмизга сафар қилишга ҳозирлик кўряпмиз. Садоқат ва севгининг дафн маросими...

Руло Ҳусейн исмли яна бир фойданувчи ўзининг шахсий саҳифасида шундай деб ёзган: Бизнинг жон- жисмимиз бўлган яна бир шахс дунёни тарк этди, аммо илгаригидек  ул кишининг мактаби ва фикрлари қолган. Раббим сенинг ўтишинг руҳимизда минглаб инқилобий жонларни қолдирди.

Бошқа бир араб фойдаланвучи Амал Ал-Валая  исмли шахс ҳам шундай  ёзган: У шунчаки фақат  қўмондон эмас, бу масалада муроса қилишга ҳаққи йўқ миллат овози эди. Унинг борлиги қалбимизда сақланиб қолади.

“Абу Яҳё Аш-Шаҳорий исмли фойдланувчи ҳам ўз саҳифасида шундай ёзди: Эй Ироқнинг ғайратли ва содиқ ўғлонлари, Ислом миллатининг саркардаси ва ифтихори бўлмиш имомнинг жанозаларида қатнашмай қолманглар, чунки у зот Ироққа яхшилик қилишдан ҳеч қачон аямаган. Ўз вақтида ҳозир бўлинг.

Шунингдек Ибн Ал-Хазъали Ал-Қоид исмли фодаланувчи ҳам шундай ёзди: дафн маросимида ҳозир бўлишимиз шунчаки бурч эмас, балки имом йўли давом этаётгани, унинг қони ичимзда ҳуррият оловини ёндираётганини очиқ-ойдин билдиришдир. Вақтида у ерда бўлинг, токи биз майдонларни ҳақиқат фарёдига тўлдириб, шаҳидлар бошчилигидаги халқ ҳеч қачон енгилмаслигини душманга ислботлай оламиз.

Нур Ҳусно исмли яна бир шахс ҳам ўз ижтимоий саҳифасида,  Қуёш тутилишига тайёргарлик кўринг, қора кийим кийинг, мотам байроқларини кўтаринг ва оммавий мотам эълон қилинг, ,чунки Али шиалари ойини мотам тутмоқчи, деб ёзди.

Сўнгги кунларда шаҳид Оятуллоҳ Сайид Али Хомнаий билан видолашув ва дафн маросими арафасида ,  X ижтимоий тармоғида хорижлик фойдаланувчилар шаҳид бўлган инқилоб раҳбарини шарафлаб, унинг Эрон ва минтақадаги ўзгаришлардаги ўрни ҳақида гапириб, юзлаб хабарлар, эслатмалар ва тасвирларни чоп этишди. Айрим фойдаланувчилар шаҳид бўлган Инқилоб етакчисининг руҳи шод бўлишинги сўраб, уни " раҳбар" , "Ота" деб тилга олиб, унинг номи ва фикрлари илҳомлантирганини таъкидлади.