Аммор Ал-Ҳаким Ироқ халқини Эрон Ислом Инқилоби етакчиси-шаҳид бўлган раҳбари билан видолашув маросимида оммавий равишда иштирок этишга чақирди
-
Аммор Ал-Ҳаким Ироқ халқини Эрон Ислом Инқилоби етакчиси-шаҳид бўлган раҳбари билан видолашув маросимида оммавий равишда иштирок этишга чақирди
Ироқнинг " Миллий ҳикмат ҳаракати" етакчиси мамлакат халқини Ислом Инқилобининг шаҳид бўлган раҳбари билан видолашув маросимида оммавий равишда иштирок этишга чақирди.
Меҳр ахборот агентлигига таяниб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Ироқнинг " Миллий ҳикмат" ҳаракати раҳбари Сайид Аммор Ал-Ҳаким мамлакат аҳолисини Ислом Инқилоби раҳбари Оятуллоҳ Сайид Али Хоманаий билан видолашув маросимида оммавий равишда иштирок этишга чақирди ва таъкилади: ушбу иштирок бирдамлик, садоқат ҳамда Эрон ва Ироқ каби икки қардош халқи ўртасидаги чуқур ришталарнинг ифодаси бўлиб хизмат қилади.
Шу муносабат билан Ироқ Хавфсизлик ахборот маркази раиси Саъд Маан ҳам Карбало ва Нажаф муқаддас шаҳарларида эронлик шаҳид раҳбари билан видолашув маросими учун зарур тайёргарлик ишлари якунланганини эълон қилиб, деди: Хавфсизлик идоларари ва рмия авиациясининг барча бўлинмалари иширокида ишлаб чиқилган режалар ижросини назорат қилиш бўйича мунтазам йиғилишлар ўтказилмоқда.
У сўзларининг бошқа қисмида ҳам Ислом уммати етакчисининг жасадини қабул қилиш маросими сешанба куни Нажафи ашраф аэропортида расмий вакиллар ҳамда Эрон Ислом республикасининг юқори мартабали делегацияси иштирокида бўлиб ўтади, деб маълум қилди. Саъд Маан деди: муқаддас Карбало шаҳрида видолашув маросими ҳам чоршанба куни соат 16:00 да бошланишини қўшимча қилди.
У ўз сўзларида видолашув маросими юриши йўналиши-Садрин кўприкларидан Алавий зиёратгоҳигача-6 километга чўзилишини ҳамда маросимда 351 та ҳусений мавкиб/ мотам карвони ва жойи/ иштирок этишини тушунтирди.
Маъд Маан шунингдек, видолашув маросимида 600 дан ортиқ араб ва хорижлик журналистлакр иштирок этади ҳамда 3000 дан зиёд ироқлик ва хорижлик ОАВ ходимлари ушбу тадбирни ёритиб боради, деб изоҳлади.
Шу билан бирга Ироқ манбаси Ироқ Бош вазири Али Аз-Зайдий Нажафда Эроннинг шаҳид бўлган раҳбари билан видолашув маросмида иштирок этишини айтди.