Шайх Наъим Қосим: Эрон АҚШ ва сионистик режим билан қарама қаршиликда ғолиб чиққан
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i100312-Шайх_Наъим_Қосим_Эрон_АҚШ_ва_сионистик_режим_билан_қарама_қаршиликда_ғолиб_чиққан
Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби, АҚШ ва сионистик режимнинг минтақада ӯз лойиҳаларини ижро этишда тӯсиқларни бартараф этиш учун саъй ҳаракатлари ва бу йӯлда муваффақиятсиз қолганига тӯхталиб, таъкидладики, Эрон АҚШ ва сионистик режим билан урушда ғалабага эришди.
(last modified 2026-08-10T08:54:28+00:00 )
август 05, 2026 10:49 Asia/Tashkent
  • Шайх Наъим Қосим: Эрон  АҚШ ва  сионистик режим билан қарама қаршиликда ғолиб чиққан

Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби, АҚШ ва сионистик режимнинг минтақада ӯз лойиҳаларини ижро этишда тӯсиқларни бартараф этиш учун саъй ҳаракатлари ва бу йӯлда муваффақиятсиз қолганига тӯхталиб, таъкидладики, Эрон АҚШ ва сионистик режим билан урушда ғалабага эришди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, сешанба куни, Ҳизбуллоҳ Бош котиби, Шайх Наъим Қосим, ӯз сӯзларида дедики, биз АҚШ-сионистик режимнинг минтақани мустамлика қилиш ва қаршилики нобуд қилиш мақсадида Ливан, Ғазза, Эрон, Ироқ  ва Яманга қарши ҳужумларига гувоҳмиз.

У қӯшимча қилиб айтдики, 2024 йилда Ливанга қарши ҳужумдан мақсадлари қаршиликни таг тубидан йӯқ қилиш эди, аммо бизлар уларга қарши курашдик ва уларни қаршиликни тан олишга мажбур бӯлган келишувга эришишга мажбурладик. Шайх Наъим Қосим дедики, Ливанга қарши ваҳшиёна ва кенг кӯламли ҳужумларни тӯхтадиган нарса ҳам, АҚШ ва Эрон ӯртасидаги аншлашув меморандумида Эрон қӯйган шарти эди.Эрон, Ливан масаласини меморандумнинг биринчи қисмида жой берди ва Ливанга қарши ҳужумларни тӯхтатилиши ва Исроил ҳам орқага чекинишини таъкидлагани эди.Ҳизбуллоҳ Бош котиби, изоҳлади: " душманимиз Исроил билан Ливан давлатининг билвосита музокаралари обрӯсизлик, муаммолар ва Ливан учун уларга имтиёз беришдан бошқа натижа бермайди.Исроил режими сиёсий ётуқларга эришган, аммо қаршиликнинг иштироки билан бу режим уруш майдонида ҳеч қандай ютуққа эришмайди.

Шайх Наъим Қосим деди: золим АҚШ ва сионистик режим, Эрон тузумини ағдариш ва унинг инқилобий, исломий ва қаршилик иштирокини тугатиш пайида эдилар, аммо мағлуб бӯлдилар. Эрон армияси, қӯриқчилар корпуси ва кучли раҳбарлиги билан душман қаршисида тӯғон дек тура олган.Шайх Наъим Қосим таъкидладики, босқинчилар бӯлгунга қадар қаршилик ҳам давом этади, ва биз ҳам исроиллик режага кирган ҳар бир томон билан қарши курашамиз. Биз яхлит, ягона ва тақсимлаб булмайдиган Ливанни ҳимоя қиламиз ва ӯз тӯпроғимизнинг бир қаричидан ҳам чекинмаймиз. Наъим Қосим қӯшимча қилдики. Душманимиз Исроил олдидаги ягона вариант бу режимни бутунлай орқага чекинишидир ва ниҳоят ҳам орқага чекинади. Биз Ғазза ва Фаластинни унутмаймиз. Бу ваҳшиёна тажовузкорлик тӯхтатилиши керак.