Эрон халқининг Ислом Инқилоби шаҳид етакчиси билан улуғвор видолашуви жаҳон ОАВларида кенг ёритилмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i100076-Эрон_халқининг_Ислом_Инқилоби_шаҳид_етакчиси_билан_улуғвор_видолашуви_жаҳон_ОАВларида_кенг_ёритилмоқда
Ғарб, Аиерика ва Россия ОАВлари Эроннинг шаҳид бўлган раҳбари - Оятуллоҳ Скайид Али Хоманаийнинг муқаддас жасадини кузатиш маросимини кенг ёритиб, уни халқнинг садоқати, инқилобий шижоат ва Ислом респуликаси тузилмасининг мустаҳкам барқарорлиги намойиши сифатида таърифладилар.
(last modified 2026-07-07T06:54:49+00:00 )
июл 06, 2026 13:08 Asia/Tashkent
  • Эрон халқининг Ислом Инқилоби шаҳид етакчиси билан улуғвор видолашуви жаҳон ОАВларида кенг ёритилмоқда
    Эрон халқининг Ислом Инқилоби шаҳид етакчиси билан улуғвор видолашуви жаҳон ОАВларида кенг ёритилмоқда

Ғарб, Аиерика ва Россия ОАВлари Эроннинг шаҳид бўлган раҳбари - Оятуллоҳ Скайид Али Хоманаийнинг муқаддас жасадини кузатиш маросимини кенг ёритиб, уни халқнинг садоқати, инқилобий шижоат ва Ислом респуликаси тузилмасининг мустаҳкам барқарорлиги намойиши сифатида таърифладилар.

Порс тудей сайтининг хабар қишишича, АҚШнинг Нюзмакс ахборот нашри ўз таҳлилида қуйидагича ёзди: Эроннинг шаҳид бўлган раҳбари билан  улуғвор видолашув маросими Ислом республикаси тузилмаси барқарорлиги сақланиб қолаётаидан ва ҳокимият мамлакат раҳбариятнинг янги авлодига ўтаётанидан дарак беради.

Вашингтон ва Тел-авивдаги айрим доиралар Ислом Республикаси жиддий инқирозга дуч келишини тасаввур қилганикларига ишора қилганм ушбу нашр, шунингдек таъкидлади: видолушув маросимининг ўтказилиши ва ҳокимиятни топшириш жараёни бошқарув тузилмаси  бирлиги сақланиб қолгалигини намоён этади.

Associated Press агентлиги ҳам ушбу воқеани батафсил репортажида ёритиб, мотам тутаётан улкан оломонини тасвирлаб берди. ОАВ хабарига кўзра, эронлик мотам тутувчилар  шаҳид бўлган раҳбарнинг тобутини кўриб кўзларига ёш олдилар ва  "Бизда битта сўз бор: Қасос, Қасос", дея ҳайқирдилар.

Оломон орасида бўлган Россиянинг TASS ахборот агентлиги мухбири ҳам Эрон халқининг таърифлаб бўлмас жўшқинлигини муҳрлаб олди ва шундай деб ёзди: минглаб эронлик оилалари , жумладан, эмизикли чақолоқлари бор оилалар ҳам ушбу маросимда қатнашдилар.

Reuters  шунинггдек, ўн минглаб эронликлар ҳам шаҳид бўлган  раҳбари  билан видолашиш учун "Мусалло" мажмуасига тўпланганини ва ушбу маросим Ислом Республикаси тузумига халқ содиқлигининг намойиши сифатида таърифланганини хабар қилди. Ушу Британия ахборот агентлиги воқеа жойида бўлганлардан бирига таяниб, шундай ёзди: "Ҳамма бу ерда ўз раҳбарининг қасосини олиш учун келди, Улар дедилар: худди раҳбаримиз айтанидек, АҚШ-бизнинг ашаддий душманимиздир".