Financial Times: Эроннинг шаҳид бўлган раҳбари билан видолашиш маросими замонавий тарихдаги энг йирик маросимлардан биридир
-
Financial Times: Эроннинг шаҳид бўлган раҳбари билан видолашиш маросими замонавий тарихдаги энг йирик маросимлардан биридир
Ислом Инқилобининг шаҳид бўлган раҳбари Оятуллоҳ Сайид Али Хоманаийнинг жаноза маросимида Эрон халқининг олммавий ишгтироки ОАВларда кенг ёритилди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича. Халқаро ОАВ Эроннинг шаҳид бўлган раҳбари билан видолашув маросимини кенг ёритиб, одамларнинг катта қисми иштирок этгани ҳақида хабар беришди,ҳаводан олинган тавсирларни намойиш этишди ва тадбирнинг сиёсий ва дипломатик жиҳатларини таҳлил қилишди.
Эрон Ислом Республикасининг собиқ раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг жаноза маросими Теҳронда миллионлаб одамлар иширокида бўлиб ўтди ва қатнашувчилар сони жиҳатидан замонавий тарихдаги энг йирик видолашув ва жаноза маросимлари қаторидан жой олди, деб изоҳлади Файнаншел таймс.
"The Guardian" ҳам бу борада шундай эслатди: Ушбу жаноза ва видолашув маросими Эрон халиқ учун муҳим " қизил чизиқ" эканлигини намойиш этди. Ироқнинг "Ал-Ғадир" телеканали ҳам шундай деб маълум қилди: Эроннинг шаҳид бўлган раҳбари билан видолашув маросими улкан референдумга айланди.
Қуйида ушбу мавзу бўйича халқаро ОАВларнинг сарлавҳалари келтирилган:
France 24: Эроннинг шаҳид бўлган раҳбарига ҳурмат бажо келтириш ва жаноза маросимида қатнашиш учун кўчаларга улкан оломон чиқди.
CNN: Эронликлар Инқилобнинг шаҳид бўлган раҳбари жаноза маросмида қасос олишга чақиришди.
Russia Today: видолашув маросими куни Теҳронда игна ташланса, ерга тушмас даражада одам кўп эди.
Sweden Herald (Shvetsiya нашри): Теҳронда Эроннинг шаҳид бўлган раҳбари билан видолашув маросимида улкан одамлар тўплами иштирок этди.
Хитойнинг CGTN телеаканали: Эронда шаҳид бўлган раҳбарнинг жаноза маросими Теҳронда бўлиб ўтди ва унда миллионлаб эронликлар иштирок этди.
Terez: Эрон халқининг оммавий митингда янграган шиорлари мавзуси АҚШ ва Исроил раҳбарлаидан ўч олиш зарурати эди.