Урушга қарши чиққанлиги учун Мисрнинг тўлаган товони
(last modified Sun, 26 Nov 2017 07:51:43 GMT )
ноябр 26, 2017 12:51 Asia/Tashkent

Мисрнинг шарқидаги Сино саҳросида жойлашган “Ал-Ариш” минтақасидаги “Ар-Равза” масжидига қуролланган шахсларнинг қилган ҳужумлари натижасида 250 нафар шахс ҳалок бўлиб, 100 нафардан ортиқ шахслар эса тан жароҳатлари олишдиким тан жароҳати олган ва ўлганларнинг аксариятлари жума жамоат намозида ҳузур топган намозхонлар эдилар.

Ар-Равза масжидига қарши уюштирилган террористик ҳужум турли жиҳатлардан аҳамиятга моликдир. Террористик ушбу жиноятнинг аҳамият касб этишининг муҳим сабабларидан бири Ироқ ва Сурияда ИШИД террористик гуруҳининг фаолиятлари охирга етганидан сўнг бу амалиёт биринчи содир этилган террористик амалиёт эди. Ҳақиқатан ҳам бу террористик амалиёт шуни кўрсатадиким, ИШИД террористик гуруҳининг тўгатилиши нафақат террор ва душманликнинг охирга етгани маъносида эмас, балки Ал-Азҳарнинг Шайхи Аҳмад Ал-Хатиб “Кечги кўршапалаклар” деб аталган шахслар томонидан қадимий тактикаларни ижод этиш орқали давом эттирилади.

Ал-Аришда террористик амалиётларнинг аҳамиятга эга бўлишининг иккинчи сабаби шундан иборатким, бу террористик ҳодиса Мисрда юзга келди. Миср президенти Абдуллфаттоҳ Ас-Сисий ўтган икки ҳафта давомида қатъийлик билан Ўрта Шарқ, айниқса Ливанга қарши ҳар қандай урушга мухолифат қилган эди. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, сионистик ва Саъудия Арабистони режимлари  Ливан ва Ҳизбуллоҳга қарши янги тўқнашувларда Миср давлати уларга ҳамроҳлик қилади деб умидворлик зоҳир этишган эдилар. Ҳақиқатан ҳам бу амалиёт сионистик режим ва Ол-Саъуднинг урушқоқлиги баробарида Мисрнинг тўлаган товонидир. Шунинг учун Ливаннинг Ҳизбуллоҳ партияси Ар-Равза масжидида содир этилган жиноятларга қарши аксуламал кўрсатиб бу ҳужумларни такфирий-ваҳобий тафаккурнинг натижасидир деб талқин этди.      

Террористик амалиётларнинг аҳамиятга молик бўлган учинчи сабаби бу ушбу амалиётлар Сино саҳросида содир этилганидир. Сино саҳроси охирги йиллар давомида террористик портлашлар содир этилган Мисрнинг энг муҳим маконига айланган эди. Сионистик режим бундан олдин Сино саҳросидаги нотинчликларни Ихвонул-Муслимин буйнига қуйиш учун кўп сайъ-ҳаракат қиларди. Миср давлати ва Ихвонул-Муслимин ўртасидаги муносибат ҳам бу сабаб ва баҳоналарга кўмак берарди. Эндиликда ҳам Мисрнинг хавфсизлик вазъияти ўтган икки йил билан қиёслаганда ўзгарган ва яхшиланган бўлсада, аммо Миср давлатини ички нотинчликларга гирифтор этиб қуйиш ва ушбу ўлкани минтақадаги ўзгаришлардан узоқда сақлаш Ар-Равзада масжидида содир этилган террористик жиноятларнинг мақсадларидан бири бўлиши мумкин.

Мисрнинг Ар-Равза масжидида содир этилган террористик амалиётлар Сурия ва Ироқда террористик гуруҳлар унсурларининг кетмакет мағлубиятга юзмаюз бўлиши ва ҳарбий ташкилотларининг парчаланишидан сўнг ўзларининг географик жойлашувларини ўзгартиришди деган паёмни ҳам етказиши мумкин. Африканинг шимоли бу террористик гуруҳларнинг ер ости фаолиятлари учун муносиб имконият бўлиши мумкин. Айни ҳолда Миср давлатининг аксуламал кўрсатиши Африканинг шимолида террористик гуруҳларга қарши янги фронтни ижод этиши мумкин. Ар-Равзада содир этилган жиноятларга қарши аксуламал кўрсатишда Абдулфаттоҳ Ас-Сисийнинг дастури билан ижро этиладиган “Шаҳидларнинг қони учун қасос олиш” амалиётини ўтказиш Африка шимолида терроризмга қарши янги фронт шаклланишининг бошланиш нуқтасига айланиши мумкинким, унининг марказида араб мамлакатларининг энг катта армиясига эга бўлган Миср тўриши мумкин.