БМТ: Мьянмадаги роҳингия мусулмонлари яшадийган қишлоқлар бутунлай ёқиб юборилди
(last modified Mon, 01 Jan 2018 13:03:48 GMT )
Январ 01, 2018 18:03 Asia/Tashkent
  • БМТ: Мьянмадаги роҳингия мусулмонлари яшадийган қишлоқлар бутунлай ёқиб юборилди
    БМТ: Мьянмадаги роҳингия мусулмонлари яшадийган қишлоқлар бутунлай ёқиб юборилди

Мьянма хавфсизлик кучлари Роҳингия мусулмонларининг юзлаб қишлоқларини бузиб ташлашди ва харобага айлантиришди

Бирлашган миллатлар ташкилотининг маълум қилишича, Мьянма хавфсизлик кучлари Роҳингия мусулмонларининг юзлаб қишлоқларини бузиб ташлашди ва харобага айлантиришди. 

Ройтерз ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, БМТ ўз ҳисобитда Мьянма ғарбидаги Рохин штатидаги Роҳингия мусулмонлари яшайдиган юзлаб аҳоли турар-жойлари ва маҳаллалари айни пайтда бутунлай ёниб кул бўлган. 

Инсон ҳуқуқларини кузатувчилар ҳам 2017 йил 18 декабр куни шундай хабар беришган эдики, мусулмонлар яшаган 354 та қишлоқ батамом бузилиб ер билан яксон бўлган. 

Мьянма хавфсизлик кучлари мусулмонларни Рохин штатидан қувиб чиқариб, ушбу вилоят аҳолисининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ва уй-жойларига ўт қўйишган.

Мьянма армияси томонидан Роҳингия мусулмонларига қарши ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери август ойининг охиридан ҳозирга қадар 6 минг нафардан кўпроқ инсонлар ўлдирилган, 8 минг нафар киши оғир тан жароҳати олган ва 800 мингдан зиёд мусулмонлар Бангладешга қочиб ўтишган.