Украинанинг НАТОга қўшилиши бошқа вақтга қолдирилди
НАТО Бош котиби Йенс Столтенбернг Украинанинг яқин келажакда бу ҳарбий альянсга қўшилиши эҳтимолини инкор этиб, Украина қуролли кучлари 2014-йилдан бери ўқитилиб, кучайтирилганини маълум қилди.
Кеча Йенс Стоолтенберг CBS News телеканали билан суҳбатида Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши мумкин бўлган вақт жадвали белгиланмаганини таъкидлади.
У ўз сўзларида, НАТО иттифоқчиларига Украина ва НАТОнинг бошқа аъзолари Россия тўғрисида эмас, балки Украина аъзолиги хусусида қарор чиқаришлари керак деб изоҳлади.
Столтенберг Ғарб давлатларини Украинани қўллаб -қувватлашишини эслатиб, биз уларга ўзларининг кибермудофаасини кучайтириш учун мудофаа ва хавфсизлик соҳаларни модернизация қилишда ёрдам берамиз деб қўшимча қилди.
НАТО Бош котиби Ғарб давлатларига Россия Украинага ҳужум қилиш учун ҳарбий кучини ошираётгани ҳақидаги даъволарни такрорлаб, Россия ўз кучларини Украина чегарасига тобора яқинлаштираётган деб аниқлик киритди.
Бундан олдин Йенс Столтенберг Германиянинг ARD телеканалига берган интервьюсида, Россия Украинга кенг кўламли ҳужум уюштиришга интилаётганини даъво қилиб, барча аломатлар Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли ҳужумни режалаштираётганини кўрсатмақда деб айтганди.