июн 01, 2023 09:53 Asia/Tashkent
  • Шимолий Корея яқин орада коинотга яна бир суньий йўлдош учирилишини эьлон қилди
    Шимолий Корея яқин орада коинотга яна бир суньий йўлдош учирилишини эьлон қилди

Шимолий Корея етакчисининг синглиси АҚШ ва бошқа давлатларнинг мамлакат суньий йўлдошини учиргани бўйича танқидини қоралар экан, у тез орада яна бир ҳарбий суньий йўлдошни коинот орбитасига муваффақиятли ва тўғри олиб чиқишга ваьда берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, кеча Шимолий Корея ушбу мамлакат шимоли-ғарбидаги “Соҳи” суньий йўлдош ташувчи стансиясидан “Кулима-1” суньий йўлдош ракетаси ёрдамида “Малигёнг-1” номли биринчи ҳарбий разведка суньий йўлдошини учирди. Шимолий Корея ҳарбий разведка йўлдоши учирилганидан бир неча дақиқа ўтиб Жанубий Корея сувларига қулаб тушди, Пхенян расмийларига кўра, бунга сабаб иккинчи босқич двигателининг ғайритабиий фаоллашуви ортидан суриш кучини йўқотган.

Шимолий Кореянинг ҳарбий жосуслик суньий йўлдошини коинотга учиришга уриниши муваффақиятсизликка учраганидан бир кун ўтмасдан Пхенян бу ҳаракатни яқин келажакда такрорлашни таькид қилди.

Шимолий Корея етакчисининг синглиси Ким Ё Чон пайшанба куни эрта тонгда мамлакат тез орада бошқа ҳарбий суньий йўлдошни муваффақиятли ва муносиб тарзда орбитага чиқаришига ваьда берди.

“Ёнҳап” ахборот агентлиги хабарига кўра, Шимолий Корея Меҳнат партиясининг тарғибот ва ахборот бўлимига ҳам масьул бўлган Ким, шунингдек, Пхеняннинг суньий йўлдош учириш ва суньий йўлдош ташувчи баллистик ракета учириш ҳаракатларига нисбатан Қўшма Штатлар ва бошқа мамлакатларнинг танқидини кескин қоралаган.

У ўз баёнотида шундай деди: Шимолий Корея томонидан суньий йўлдошларни учирилиши АҚШ ва бошқа давлатлар томонидан танқидларга учраса-да, бу давлатлар томонидан ҳарбий суньий йўлдошларнинг қайта-қайта учирилиши заррача реакцияга дуч келмайди.

Ёрлиқ