Фактларни ўзгартириш, нафрат ва урушни тарғиб қилиш/ Бретт Стефанснинг Эрон ҳақидаги нотўғри таҳлилига қараш
-
Фактларни ўзгартириш, нафрат ва урушни тарғиб қилиш/ Бретт Стефанснинг Эрон ҳақидаги нотўғри таҳлилига қараш
Бретт Стефанснинг яқинда "Нью-йорк таймс" газетасида чоп этилган мақоласида Эронга қарши бир томонлама ва душманона қарашларни вужудга келтиришга уриниш яққол назарга ташланади.
Эроннинг энг катта муаммоси ядровий қурол деб ўйлаш хатодир" деб ёзган Нью-йок таймснинг 2025 йил 15 апрелидаги сонида бу газетанинг шарҳловчиси Бретт Стифенс. Порс тудей сайтининг хабар қилишича,, шу матнда муаллиф Эрон ва АҚШ муносабатлари " реал" таҳлил қилишни даъво қилади, аммо амалда у ёлғончилик, сиёсий қолиплар, Эронга қарши бирёқлама ва душманона ривоятни тарғиб қилиш билан шуғулланади.
Мазкур эслатма, нафақат профессионал журналистика меъёрларига тўғри келмайди, балки фактларни бузиб кўрсатиш ва танлаб бўрттиришлари билан Эронга қарши ташвиқот намунаси сифатида қаралиши мумкин.
1. Эрон ядровий дастури ҳақида нотўғри ва ўзи хохлаган тарзда танланган маълумотлар
Стефанс эса Эрон "уранни 60 фоизгача бойитган ва икки ҳафтадан камроқ вақт ичида ядровий қурол ишлаб чиқариши мумкин деб иддао қилган. Бу даъво эса бутунлай нотўғридир, чунки : биринчидан 60 фоиз бойитиш ядро қуролини яратиш қобилиятини англатмайди. Ҳатто Атом энергияси бўйича халқаро агентлиги -МАГАТЕ ҳам Эроннинг ядровий бомба яратишга уринаётгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқлигини бир неча бор эълон қилган. иккинчидан, " икки ҳафтада қурол ишлаб чиқаради" деган иддао илмий асосланмаган фараз бўлиб, ҳеч бир нуфузли халқаро ташкилот бундай таҳлилни тасдиқгагани йўқ.
2. Душманона стереотиплар
Мазкур мақолада муаллиф Эроннинг қиёфасини муболағали ва нафратли тарзда тасвирлаб беришга уринади:
- Терроризмни қўллаб-қувватлашда айбаш: Стефанс шунингдек Ҳизбудлоҳ ва ҲАМАС каби гуруҳларни " террорчилар" деб атайди, ҳолбуки бу гуруҳлар эса анти-сионистик қаршилик доирасида ҳаракат қилади ва дунёнинг кўплаб мамлакатлари уларни озодлик ҳаракати деб билади.
3. АҚШ дипломатияси ҳақидаги қарама-қаршиликлар
Бир томондан, Стефанс 2015 йилги ядровий келишувга (JCPOA) ҳужум қилади ва бошқа томондан у " муносабатларни нормаллаштириш" ни таклиф қилади, аммо у "Эроннинг ҳатти-ҳаракатларини ўзгартириш" шартини қўяди. Бу ҳукмрон қараш муаллифнинг ечим изламаганини, аксинча, АҚШнинг Эронга талабларини қўйишни мақсад қилганини кўрсатади.
4. Уруш таҳдиди ва халқаро ҳуқуқ нормаларининг бузилиши
Якуний бўлимда Стифенс Эроннинг ядровий иншоотларига ҳарбий ҳужумни очиқ қўллаб-қувватлайди ва қуйидагича ёзади: “ Қилич учидан мақтов қилинганида Зайтун новдаси қабул қилинади”.
Бу жумла нафақат уруш таҳдиди, балки БМТ Низомини очиқдан-очиқ бузишдир.
Хулоса: сиёсий мотивлар билан бир томонлама ҳикоя
Стефанснинг эслатмаси, Эронга қарши ташвиқотнинг намунаси бўлиб, у фактларни бузиб кўрсатиш, стереотиплар ва зўравонлик таҳдидлари билан бирга келади. Бу матн адолатли таҳлил ўрнига АҚШнинг Эронга қарши душман сиёсатини оқлашга ҳаракат қилади. "Нью-йорк -таймс" каби ОАВ , агар улар профессионал ишончга интилаётган бўлса, бундай нохолис материалларни чоп этишдан кечишлари керак.