X-фойдаланувчилари: Суданнинг бўлиниш режаси Ғарбий ва Тел-авив таҳлил марказларида кўриб чиқилмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i98318-x_фойдаланувчилари_Суданнинг_бўлиниш_режаси_Ғарбий_ва_Тел_авив_таҳлил_марказларида_кўриб_чиқилмоқда
X ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Суданни "Буюк Исроил" лойиҳаси қурбони деб аташмоқда.
(last modified 2025-11-18T06:05:06+00:00 )
ноябр 17, 2025 17:26 Asia/Tashkent
  • X-фойдаланувчилари: Суданнинг бўлиниш режаси Ғарбий ва Тел-авив таҳлил марказларида кўриб чиқилмоқда
    X-фойдаланувчилари: Суданнинг бўлиниш режаси Ғарбий ва Тел-авив таҳлил марказларида кўриб чиқилмоқда

X ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Суданни "Буюк Исроил" лойиҳаси қурбони деб аташмоқда.

Порс тудей сайтининг хабар беришича. X ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Судандаги Исроил режими ва АҚШнинг мамлакатни бўлиб ташлашга уринишлари натижаси сифатида атаб, Судан " Буюк Исроил" қурбони бўлмоқда деб таъкидлашмоқда.Бу заминда,  Муҳаммадмеҳди Имонпур исмли эронлик Х фойдаланувчиси қуйидагича ёзди: Суданнинг Худо берган бой ресурслари ва геосиёсий жойлашуви мамлакатни сионистик режим ва АҚШ учун очкўзлик жойига айлантирди. Суданни қайта -қайта парчалаш режаси ҳали ҳам Ғарб ва Тел-авив таҳлил марказида кўриб чиқилмоқда ва ислом дунёсининг бу фитна қаршисида жим туришини оқлаб бўлмайди.

Эронлик бошқа Х фойдаланувичиси Гулбону ҳам шундай фикр юритади: бугун Судан Ғарбнинг ўша такрорланувчи  сенарияси қурбони ; Унинг олтинлари баҳона, парчаланиш ва тартибсизлик эса интервнесия олови билан ўз манфаатларини таъминлаш учун бегуноҳ одамларнинг қонини тўкаётган АҚШ ва Исроил режимининг мақсадларидир.Судан " Буюк Исроил" лойиҳаси қурбони , аммо Судан халқи ҳушёр, мустамликачилик тарихи таркорланмайди.

Инглиз тилида сўзлашувчи Навҳа номли фойдаланувчи ҳам шундай ёзди: Исроил режими Судан портига киришидан манфаатдор. Судан Исроил режими билан муносабатларини нормаллаштиришга бошлаганида Судан ва Жанубий Суданга бўлинди. Судан иккинчи Ғазодир".

Араб тилида сўзлашувчи Муҳаммад номли фойдаланувчи ҳам БМТнинг Судандаги қотилликларга пассив муносабатини танқид қилиб қуйидагича ёзди: биз биламизки Исроил Судан ва унинг халқига уруш киришга тайёр . Нега БМТ жим ўтирибти? 

Рус  тилида сўзлашувчи Х фойдаланувчиси Александр ҳам деди: Исроил шайтоннинг авлоди, сионистлар эса Суданни парчалаб ташлашга интилмоқда. Дунё кузатмоқда. Гўё геноцид модага айланган.