New York Times Трампнинг Эрон, Украина ва Ғазодаги қарама-қаршилиги ҳақида ёзди
-
New York Times Трампнинг Эрон, Украина ва Ғазодаги қарама-қаршилиги ҳақида ёзди
The New York Times танқидий таҳлилида ёзишича, ўзини " тез ва қатъий ғалабаларга эриша оладиган сиёсатчи" деб таърифлаган Доналд Трамп ҳозирда учта муҳим ҳолатда: Эрон, Украина ва Ғазода мураккаб майдон ва сиёсий воқеликларга дуч келди ва боши берк кўчага кириб қолди.
Эрон терерадиокомпаниясининг хабар қилишича, "Nyu-York Tayms"нинг фахрий таҳлилчиси ва мухбири Devid E. Sanger "Трамп халқаро аралашувида боши берк кўчага кириб қолди ва унга зара етказмоқда" салавҳали ёзувида: бу неча ой давом этган можаро ва ҳарбий босимлардан сўнг АҚШ президенти Эрон, Украина ва Ғазода ўз мақсадларига эриша олмади, деб ёзди.
Газетага кўра, Трамп баъзи чекланган ҳарбий амалиётларда тез натижаларга эришганидек, ҳарбий ва сиёсий босим орқали Эронда ҳам қисқа вақт ичида Вашингтон фойдасига ўзгаришларни амалга ошириши мумкин , деб ўйлайди. Аммо энди Эрон билан уруш ва музокаралар шундай босқичда етдики, на Ҳурмуз бўғози тўлиқ ва сўзсиз очилган, на Эрон ядровий ва ракета масалалари ҳал этилмаган.
“Трампнинг кенг кўламли ҳарбий можарога қайтишга тайёрлиги пастлигидан Эроннинг хабардорлиги " га таянган хабарда кўплаб АҚШлик экспертлари музокаралар бир неча ой ва ҳатто йиллар давом этиши мумкинлигига ишониши қайд этилган.
The New York Times ҳам Украинадаги уруш ҳақида гапириб, шундай ёзган: бу урушни 24 соат ичида тугатишга ваъда берган Трамп президентлиги бошланганига бир йилдан кўпроқ вақт ўтганидан кейин энди бу иш ҳақида камроқ гапиради. Айни пайтда тинчлик музокаралари натижасида қолмоқда ва АҚШ расмийлари жараёндан чарчаганлик ва умидизлик аломатларини кўрсатди.
Мазкур таҳлилнинг яна бир қисмида Ғадода Трампнинг ҲАМАСни қуролсизлантириш, янги бошқарув тузилмасини ўрнатиш ва минтақани кенг кўламда қайта қуриш режалари муваффақиятли бўлмагани ва эълон қилинган кўплаб мақсадларга ҳали ҳам эришилмагани айтилади.