Хавфсизлик Кенгаши: Исроилнинг Ливанга ҳужумлари, асоссиз, шу учун зудлик билан тўхтатилиши керак
https://parstoday.ir/uz/news/world-i99734-Хавфсизлик_Кенгаши_Исроилнинг_Ливанга_ҳужумлари_асоссиз_шу_учун_зудлик_билан_тўхтатилиши_керак
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Исроил режимининг Ливанга қилган ҳужумлари билан боғлиқ фавқулодда йиғилиши турли ўлкалардан, ҳужумларнинг тўхтатилиши ва режимнинг Ливан ҳудудларидан чекиниши талаб қилинган муносабати билан кутиб олинди.
(last modified 2026-06-02T14:24:51+00:00 )
июн 02, 2026 15:51 Asia/Tashkent
  • Хавфсизлик Кенгаши: Исроилнинг Ливанга ҳужумлари, асоссиз, шу учун зудлик билан тўхтатилиши керак
    Хавфсизлик Кенгаши: Исроилнинг Ливанга ҳужумлари, асоссиз, шу учун зудлик билан тўхтатилиши керак

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Исроил режимининг Ливанга қилган ҳужумлари билан боғлиқ фавқулодда йиғилиши турли ўлкалардан, ҳужумларнинг тўхтатилиши ва режимнинг Ливан ҳудудларидан чекиниши талаб қилинган муносабати билан кутиб олинди.

ИРНАга таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Ливаннинг БМТ Хавфсилик Кенгашидаги вакили Аҳмад Ариқа сионистик режим Ливан жанубидаги инфратузилма ва турар- жойларни кенг кўламда вайрон қилиб, тинч аҳолига азоб-уқубат , террор ва катта зарар етказганини эълон қилди.

Ливан вакили жазосиз қолмаслик халқаро ҳуқуқни бузганларни жиноятларни такрорлашга  ундашидан огоҳантириб, Исроилнинг асл мақсадларини унинг режими расмийларининг баёнотларида кўриш мумкин, улар" ҳарбий амалиётлар кўламини кенгайтириш" ва Ливан ҳудудининг кўпроқ қисмини эгаллашни талаб қилмоқда.

Хитойнинг БМТдаги элчиси ва вакили Фу Конг, ҳам тарангликнинг кучайишидан хавотир билдириб, Ливнадаги вазият ёмонлашгунича халқаро ҳамжамият зудлик билан самарали чоралар кўриши керак, деб маълум қилди.

Хитойнинг Хавфсизлик Кенгашидаги вакили Ливан суверенитетини ҳурмат қилиш  зарурлигини танъкидлаб,  Исроил қўшинларини Ливан жанубидан тўлиқ олиб  чиқишга чақирар экан, Пекин тарангликни камайтириш , тинчликни тиклаш ва минтақада барқарорликни мустаҳкамлаш, учун барча томонлар билан ҳамкорлик қилишга  ва бу жараёнга ёрдам бериша тайёр, деб қўшимча қилди.

Россиянинг БМТдаги элчиси ва вакили Василий Небензя ҳам Хавфсизлик Кенгаши йиғилишидаги нутқида деди: Ливандаги вазиятнинг ёмонлашуви "АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши асоссиз тажовузи"нинг бевосита натижасидир.

Россиянинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги вакили Ливанда " Ғазо сенарияси" рўй бераётганидан огоҳлантириб, Вашингтон воситачилигида 17 апрел куни Ливан ва Исроил ўптасида эришилган оташкесим, афсуски, " Исроилнинг Ливанга қарши тажовузкор ҳаракатлари учун ниқоб"га айланди, деб таъкидлади.

Франциянинг Хавфсизлик кепнгашидаги доимий вакили Жером Борафонте ҳам деди: "Исроилнинг ҳарбий амалиётларининг давом этиши ва ҳажмини ҳеч нарса оқлай олмайди",

Минглаб тинч аҳолининг ўлимига ва яраланишига ва аҳолининг кенг кўламли кўчирилишига шунингдек, Ливан ҳудудининг босиб олинишига олиб келган операция.