октябр 25, 2016 14:06 Asia/Tashkent

Рисолат, Жумҳурии исломи ва Эрон газеталари

Рисолат газетаси ўзининг бугунги таҳлилий мақоласида шундай келтиради, Франция социалистик партияси раҳбарининг тўтган охирги позицияси шуни кўрсатадиким, Франциядаги анъанавий ушбу партиянинг раҳбарлари ҳам милодий 2017 йилги президентлик сайловларида бошқа Олланднинг ғалаба қозонишига ишонишмайди. Бунга асосан Олланд Франциянинг сиёсий майдонида сайловларда ғалаба қозониш ва Элиза қасрини фатҳ этиш учун бошқа умид қилмайдиган комилан ютқазган шахсга айланиб қолган. Эндиликда Франциянинг вазъияти милодий 2012 йилга қараганда биткул фарқ қилади. Бунга асосан франциялик рай берувчилар бошқа Олланд номли заиф республика президентининг манфаатига рай беришни хоҳлашмайди. Олланд ҳам ўзи шундай эътиқодга эгаким, Элиза қасрини фатҳ этишда қудратга эга эмас. Францияда охирги кунлар давомида ўтказилган ижтимоий сўровлар Франциянинг ҳозирги президенти ўз мавқеини қулдан бой берганидан далолат беради. Сабабсиз эмаским, Франциянинг оммавий ахборот воситалари Олланддан ушбу мамлакатнинг энг заиф президенти унвонида эслатишади. Буларнинг ҳаммасига қўшимча, Франция социалистик партияси раҳбарининг қилган охирги изҳоротлари милодий 2017 йилги президентлик сайловларида ушбу партиянинг бошқа номзади ҳузур топиши учун замина яратмоқда. Бунга асосан эҳтимолан келаси президентлик сайловларида Олланд социалистик партиянинг номзади унвонида иштирок этмаслиги ва сайловларда иштирок этишдан истеъфо бериши мумкин.    

                                                              *****

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Туркия президенти Эрдуғон ва бош вазир Йелдирем Моселни тозалаш амалиётларида ҳарбий ҳузур топиш учун сабрсизлик қилишмоқда. Ҳамда Моселнинг аҳли суннат аҳолисининг ранж-азобини  чидашга қодир эмасликларини билдиришмоқда. Улар Туркиянинг фаол иштирок этиши билан Моселда ИШИД террористик гуруҳининг тақдирини ҳал этиш ва Моселнинг аҳли суннат намояндаларини нажот беришни таъкидлашмоқда. Бунга қўшимча, Эрдуғон ва унинг ёрдамчиларининг таблиғотий ва сиёсий жанжаллари ва Мосел ўзгаришларининг жараёнларини таҳлил этиш бу иддаоларнинг тезкарисини намойиш этади ва шуни кўрсатадиким, Эрдуғон ва унинг ёрдамчилари нафақат ўтган вақтлар давомида нефт ва қурол-яроқни контрабанда қилиш қуллари бор эди ва ИШИД террористик гуруҳига ҳамжиҳат эдилар, балки ҳатто ҳозирги кунларда ҳам шу иш билан шуғулланишмоқда. Аммо ўзларининг ҳақиқий мақсадларини яширишади. Эрдуғон ва унинг ёрдамчиларининг расвочиликлари уша вақти фош этилдиким, Ироқ армияси ва муқовимат кучлари ўзларининг қатъий ҳужумларида Моселнинг атрофидаги ИШИД террорчи гуруҳининг террористларини ғафлатда қолдиришди ва уларни қулга олишга муяссар бўлишди. ИШИД террористик гуруҳининг унсурларидан бири қулга олинганидан кейин у ва ИШИД террорчи гуруҳининг бошқа унсурлари Туркиянинг ёрдамида ҳаво орқали Керкукнинг жанубий минтақасига жўнатилганлиги ва “Сори Теппа”  қишлоғининг яқинида жойлаштирганларини эътироф этди. Шу тартиб билан Туркия президентининг сабрсизлик қилишининг рамзи яққол ошкор бўлади ва маълумким, улар Моселда ИШИД террорчи гуруҳининг комилан мағлубиятга юзмаюз бўлиши ва уларнинг расвочиликлари янада фош бўлишидан хавотирга тушмоқдалар.  

                                                                      *****

Эрон газетаси шундай ёзади, Каспий денгизи ҳуқуқий режимини тузишга оид махсус ишчи гуруҳнинг 47- чи йиғилиши душанба куни ушбу денгизнинг соҳилларида жойлашган беш мамлакатнинг ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари ва вазирлари иштирокида Теҳронда ўз ишини бошлади. Эрон, Россия, Қазоқистон, Туркманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида ўтказилган бештомонлама музокараларнинг асосий мавзўси бу ҳуқуқий режимни тузиш ва шунингдек соҳилдаги мамлакатларнинг ҳар бири билан Эроннинг маслаҳатлашувлар олиб бориши денгиз усти ва ости манбаларга бориб тарқалади. Ҳуқуқий режимни тузиш туғрисидаги конвенция соҳилий ҳокимиятни тайинлашига қўшимча, ўтмишда Эрон ва Шўролар иттифоқи ўртасида барқарор бўлган ушбу мамлакатларнинг иқтисодий ҳамкорликлари, хавфсизлик, коммуникация, энергетика ва тижорат қилиш каби мавзўларни ҳам ўзига қамраб олади. Аммо Совет Иттифоқининг парчаланишидан кейин келиб чиққан ўзгаришлар бу денгизнинг қўшниларини икки мамлакатдан беш мамлакатга кўпайтирди.  Ихтилофга қарор олган асосий мавзўлар бу денгиз ости ва усти манбалар ва узани тақсимлаш, ҳарбий вазъият, учинчи мамлакатларнинг ҳузур топишлари ва қувурлар ўтказиш каби мавзўларни ўзига қамраб олади.