Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг баёнотлари
(last modified Tue, 25 Apr 2017 13:06:27 GMT )
апрел 25, 2017 18:06 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари
    Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари сўзлаган нутқида АҚШ ва сионистик режимнинг Эрон халқига қарши душманона сиёсатлар олиб бораётганлигининг асосий сабабини шарҳладилар.

Бугун Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий, ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад (с) беъсатининг  йиллиги  муносабатида ўтказилган махсус маросимда исломий мамлакатлар элчилари ва Эрон ислом жумҳурияти тузумининг айрим масъуллари билан учрашганида,  АҚШ ва сионистик режими ҳардоим Эрон ислом жумҳуриятга қарши чиқиб, мухолифат қилиб келишмоқда, чунки  ислом дини Эронда муҳим ўринга эга бўлиб, душманларнинг барча ғаразли мақсадлари ва душманона сиёсатларига қарши тура олади деб айтдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий асарларини сақлаш ва нашр этиш бўйича  идоранинг хабар беришича,  Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари бу учрашувда  исломга нисбатан зўравон қудратларнинг душманлик қилишлари, позиция тутишлари ҳамда  душманона сиёсатлар олиб боришаётганлигини англаб етиш масаласини исломий мамлакатлар масъулларининг муҳим вазифаларидан эканлигига ишора қилиб,  дедилар:  у  ё бу исломий мамлакат позициясини қўллаб  қувватлаб бошқа исломий мамлакатга мухолифат кўрсатишдан АҚШ давлатининг мақсади  ислом дунёсида  ваҳдат ва бирликни мустаҳкамланишини олдини олиш, ҳамда  исломий жомеалар манфаатлари хусусида мусулмон халқларининг муштарак қараш ва нуқтаи назарга келишлари йўлига монеа яратишдан иборат бўлганини барча мусулмонлар  била олишлари керак.

Ул Зот шунингдек  инсоният жомеасининг ривожланиши ва тараққиётида ислом динининг мислсиз роли,  моддий ва маънавий маданият ва  цивилизацияни шакланишига қўшган улкан ҳиссаси, ҳамда  зулм ва зўравонликка қарши кураш олиб бориш йўлида ислом динининг куч-қудрати каби мавзўлар, зўравон қудратларни исломга қарши душманона сиёсатлари ва душманлик - адоватининг асл сабаби бўлганига тўхталиб,  ислом номини ниқоб қилиб олган террорчи гуруҳларни ташкил этилиши, исломий мамлакатлар ўртасида низо солиш каби муаммолар АҚШ ва сионистик режимнинг  фитналаридандир деб изоҳладилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ўз сўзларида  босқинчилар ва минтақани  талон- тарож этувчи давлатлар  минтақанинг айрим режимлари билан ҳамкорлик қилиб, ёвуз мақсадларини амалга ошириш учун  Эрон ислом жумҳурияти ва ё шиа мазҳабини бошқаларга душман қилиб кўрсатишга уринаётганлигига ишора қилиб,  барча исломий мамлакатлар  зўравон қудратларга қарши тура олиш ва бирлашиш, ислом дунёси ривожланиши ва тараққиётининг ягона йўли ва кафили эканлигини англаб етишлари лозим деб айтдилар.

 Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  шунингдек АҚШнинг собиқ ва ҳозирги масъулларининг Эрон халқига нисбаттан душманона сиёсатлари бу мамлакатдаги барча сиёсий жараёнлар ва ҳаракатларини  ёвуз ва душманона  ният ва мақсадга эга бўлишганининг далили  эканлигига тўхталиб, АҚШ давлати  ҳардоим Эрон халқи ва давлатига зарар етказиш ва зарба беришга уриниб келган, аммо Эронга зарар етказиш ва ҳужум қилиш ниятида бўлган томонлар фақат ўзларига зарар етказишадию холос  деб қўшимча қилдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари бу учрашувда   Эрон ислом жумҳурияти президентлик сайловлари номзодларига хитобан, уларни  мамлакат ривожланиши -тараққиёти, иқтисодий ўсиши ҳамда барча муаммоларига ечим топиш учун фақат Эрон потенсиалларига таяниб, бошқалардан ёрдам сўрамаслик ва чет мамлакатлар ёрдамига кўз тикмасликка ваъда беришга чақирдилар.