май 19, 2017 10:00 Asia/Tashkent

Бугун жума Теҳрон вақти билан соат 8:00-да Эрон ички ишлар вазирининг дастури асосида Эрон ислом жумҳурияти президентлик сайловининг 12 чи босқичи бошланди.

Эрон президентлик сайловларининг 12- чи босқичидаги номзодлар Сайид Иброҳим Раисий Содот, Ҳасан Руҳоний, Мустафо Оқомирсалим ва Мустафо Ҳошимий Табоъ бугунги сайловларда рақобат қилишади.

Ўтган кунларда номзодлардан бири Муҳаммадбоқир Қолибоф  ҳам Сайид Иброҳим Раисий фойдасига  ва Исҳоқ Жаҳонгирий эса Ҳасан Руҳоний фойдасига ўз номзодлигини қайтариб олишганди.

Эрн ички ишлар вазири Абдурризо Раҳмоний Фазлий  халқнинг овоз бериш участкларида ҳузур топиши пайтигача сайловлар давом этади деб эълон қилди.

Бугунги президентлик сайловларда  овоз бериш ҳаққига эга 56 миллион 410 минг Эрон фуқаролари қатнашадилар.

Бундан ташқари Эрон президентлик сайловлар дунёнинг 102 мамлакати ва ташкил этилган 310 овоз бериш нуқталарида ўтказилиши кутилмоқда.

 

 

Ёрлиқ