май 19, 2017 19:10 Asia/Tashkent
  • Эронда сайлов тинч ва осойишта ўтказилмоқда
    Эронда сайлов тинч ва осойишта ўтказилмоқда

Эрон президенти учун сайлов ва парламент сайлови ҳамда шаҳар ва маҳаллий кенгашлар учун ўтказилаётган сайлов участкаларида хавфсизликка оид муаммолар рўй бермаган

Эрон ички ишлар вазирига кўра, ҳозирга қадар Эрон президенти учун сайлов ва парламент сайлови ҳамда шаҳар ва маҳаллий кенгашлар учун ўтказилаётган сайлов участкаларида хавфсизликка оид муаммолар рўй бермаган. Ирна агентлигининг хабар қилишича, Эрон ички ишлар вазири Абдурризо Раҳмоний Фазлий бугун жума куни Теҳронда сайлов штабига ташриф буюриб мухбирлар олдидаги чиқишида шундай айтдики, овоз бериш вақти тугаганидан сўнг сайлов қутиларини очиш учун кўрсатма берилади. Дастлаб Эрон президенти сайлови учун берилган овозларни санаш учун сайлов қутилар очилади. Раҳмоний Фазлий Конституция Кузатув кенгашини Эронда сайловнинг ҳаққоний ўтказилганини тасдиқлашга масъул деб атади. Унга кўра, Эрон президенти сайловининг натижалари Кузатув кенгаши томонидан тадбиқ этилади ва эълон қилинади. Шунингдек, Эрон ички ишлар вазири ҳозиргача сайлов жараёнида алоҳида ва ўзига хос муаммолар юзага келмаганлигини таъкидлаб ўтди. У мамлакатда ва 102 та жаҳон мамлакатларида ўтказилаётган Эрон президенти сайловлари ижобий ва яхши ўтмоқда деб юқори баҳолади.    

Ёрлиқ