Қосимий: АҚШ ташқи ишлар вазирининг иддаолари қоралашга лойиқ сўзлардир
(last modified Thu, 15 Jun 2017 13:43:18 GMT )
июн 15, 2017 18:43 Asia/Tashkent
  • Қосимий
    Қосимий

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи АҚШ ташқи ишлар вазирининг сўнгги сўзларига кўрсатган аксиламалида, бу сўзлар халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид бўлиб, бошқа мамлакат ички ишларида дахолат қилиш, қабул этиб бўлмас ва кескин қоралашга лойиқ сўзлардир деб айтди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот маркази хабарига кўра, бу вазирлик нотиғи Баҳром Қосимий ўз сўзларида  ноўрин таблиғотлар таъсири остида қолиш, ҳақиқатдан қочиш АҚШ янги давлати ташқи сиёсатининг кўрсаткичларидандир, унинг ёрқин мисоли ҳам АҚШ масъулларининг иддаоларида яққол намоён бўлмоқда деб қўшимча қилди.

Қосимий ўз сўзларида  Эрон халқи ва давлати бирлик, ваҳдат, донолик, ақлоният ва заковат билан мамлакат армонлари, тузуми ва  ҳақ ҳуқуқини ҳимоя қилишини исботлаб бердилар. Эрон халқи ва давлати  бундай асоссиз иддаолар ва сўзларни ҳардоим рад этишади деб таъкидлади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи шунингдек АҚШ давлатини   Эроннинг шижо ва буюк халқи қаршисида нотўғри позиция тутиши тўғрисида огоҳлантириб Эронга қарши ҳар қандай сиёсатларининг охири пушаймонлик эканлигини эълон қилди.

Айтиш керакки кеча АҚШ ташқи ишлар вазири  Рекс Тиллерсон Эрон давлатини минтақада нотинчликлар яратишда айблаганди.