Эрон давлати Кобулда юз берган терактни кескин қоралади
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Кобул шаҳридаги шиалар масжидида амалга оширилган террорчилик ҳужумни кескин қоралаб, бу жиноятда қурбон бўлган шахслар аҳли оилалари, Афғонистон халқи ва давлатига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Баҳром Қосимий шунингдек ислом номини ўзига ниқоб қилиб олган ёлланма террорчилар Рамазон ойи кечасида Худо уйи бўлган масжидда тоат- ибодат билан машғул бўлган мусулмонларга ҳужум қилишди. Бу ҳужум яна бир бор терроризм ҳомийлари ва омилларини ҳардоим бегуноҳ инсонлар қонини тўкиб нотинчликлар пайида бўлишганини кўрсатиб берди деб таъкидлади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи шунингдек Афғонистон халқи ва давлатини ҳушёрликка чақириб, тинчликсевар ва хайрихох халқлар ва давлатларни террорчи гуруҳларга қарши кураш олиб бориш учун ҳамкорлик ва ҳажиҳатлигини кучайтиришлари зарурлигини қўшимча қилди.
Кеча оқшоми ИШИД террорчилик гуруҳининг икки нафар аъзолари ўзлари билан олиб келган бомбани Кобул ғарбидаги шиаларнинг Аззаҳор масжидида портлатдилар, бу террористик ҳужум оқибатида 5 нафар қурбон бўлиб, 12 киши жароҳат олди.