Инқилоб Раҳбари: қўлланган санкциялар Эрон давлатини янада кучайишига сабаб бўлган
Исломий Инқилоб Раҳбари жорий этилган санкциялар душманлар истак- хоҳишининг аксича Эрон давлатини янада кучайиши ва қудратли бўлишига замин яратди деб айтдилар
Бугун Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Эрон президентининг инаугурация ҳукмини тасдиқлаш маросимида дедилар: жорий этилган санкциялар айрим муаммоларни вужудга келтирган бўлсада, аммо бу санкциялар ўз потенсиалларимиз ва имкониятларимизга кўпроқ эътибор қаратишимизга сабаб бўди. Шунинг учун бугунги кунда душманларнинг ёвуз мақсадлари ва истак- хоҳишлари билан бир пайтда, Эрон давлати янада кучлироқ ва қудратлироқ мамлакатга айланган.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари шунингдек, АҚШнинг ҳозирги масъулларига ўхшаган айрим кимсалар ошкора тарзда Эрон халқига душманлик қилмоқда. Бошқа айримларнинг фитна -найранглари ҳам махмал қўлқопда бўлган темир қўлга ўхшайди аммо бу ёвуз мақсадлардан барчаси Эрон халқи ва масъулларининг ўзига ишончини ошиши ва фитна- найрангларга қарши кураш олиб бориш учун янги йўлларни излаб топишига сабаб бўлди деб изоҳладилар.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари АҚШ режими барча мустамликачи ва зўравон қудратлардан ҳам агрессив, тажовузкор ва ёвузроқ эканлигини таъкидлаб, тўрт даҳа давомида халқаро миқёсидаги барча фаолиятлар эса зўравон қудратлар қаршисида таслим бўлиш зарари ва харажатлари улар қаршисида кураш олиб бориш зарарларидан ҳам кўпроқ эканлигини яққол кўрсатиб берди деб айтдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Эроннинг космик аппаратлар ташувчи ракетасини орбитага чиқарилганлиги ортидан душманлар томнидан ташкил этилган жанжаллларга тўхталиб, ушбу ракетани орбитага чиқарилиши илм-технология соҳадаги Эроннинг янги муваффақияти ва албатта мамлакатимиз учун жуда муҳим эди, аммо бу мавзу борасида ҳам душмакнлар жанжал кўтардилар деб аниқлик кириттдилар.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ўз сўзларининг бошқа қисмида давлат масъулларини Эрон душманларининг найранглари ва баҳоналарига қарши кураш олиб бориш учун иқтисодий, маданий, мудофаа , исломий-инқилобий ўзликни сақлаш арсаларида бор куч қудратини ишга солишга даъват этдилар.
Инқилоб Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек, Эрон президентининг қасамёд маросимини ўта муҳимлиги ва мамлакатнинг етакчи ижрочилари ва раисларини сайлашда халқнинг махсус рол ўйнаши маъносида эканлигига ишора қилиб, дедилар:
Исломий Инқилоб ғалабасидан кеийн бу маросим 12 чи инаугурация маросимидир. Президентнинг қасамёд қилиш маросими халқ овозлари ва сайловини қай даражада муҳим ва таъсирчан бўлганлигини кўрсатади. Ушбу буюк ютуқлар ҳам Исломий Инқилоб баракаси билан амалга оширилган деб айтдилар.