Мушриклардан нафратланиш маросимида АҚШ ва сионистик режим сиёсатлари қораланди
Эронлик ҳожийлар ва зиёратчилар Арафот саҳросида ўтказилган мушриклардан барий бўлиш ва уларндан нафратланиш маросимида АҚШ ва сионистик режимнинг зўравонлик сиёсатларини кескин қораладилар.
Бугун пайшанба куни Арафот саҳросида Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг беъса маҳалли ва эронлик зиёратчиларнинг кенг қамровли ҳузури билан мушриклардан нафратланиш маросими бўлиб ўтди. Бу маросимда шунингдек Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарининг ҳожийларга қилган мурожаатлари ўқиб берилди ва 10 моддадан иборат резолюция ҳам чиқарилди.
Мазкур резолюцияда қуйидагича келтирилган: Байтулҳаром ҳожийлари Ҳаж маросимининг маънавий таъсирларини камайтириш ҳамда унинг мафҳум ва мўҳтавосини кўрмаганга олиш пайида бўлган халқаро зўравон қудратларнинг ҳатти- ҳаракатини хавф- хатарли эканлигини таъкидлаб, душманларни барча фитна -низолари қаршисида заковат ва қудрат билан тура олиш зарурлигини эълон қилдилар.
Мазкур резолюцияда келтирилишича, Худо уйининг зиёратчилари мусулмонлар орасида фитна солишга асосланган АҚШ ва сионистик режимининг сиёсатлардан нафратланиш билдириб, Қуръон асосидаги ислом дунёсининг ваҳдати ва бирлигининг аҳмиятини таъкидладилар.
Мазкур резолюцияга асосан, мушриклардан нафратланиш маросимида қатнашган зиёратчилар босқинчи ва қонхўр сионистик режим чангалидан мусулмонларнинг биринчи қибласи бўлмиш Қуддуси шарифни озод этиш мавзусини исломий умматнинг энг муҳим мақсади ва армонларидан эканлигини таъкидлаб, Фаластин миллатини ҳимоя қилишни эълогн хэтар экан, ушбу босқинчи режим билан муносабатларни оддийлаштириш учун айрим мамлакталарнинг уринишлари ҳамда исломий муқовимат ва мусулмонлар бирлигига халал етказадиган ҳар қандай ҳатти ҳаракатларни маҳкум этдилар.
Байтулҳаром ҳожийлари шунингдек такфирий террористлар хусусан ИШИД террористларининг барча фитналарини муқовимат қудратини заифлаштириш ва ислом дунёсининг потенсиали ва имкониятларига зарба бериш учун зўравон қудратларнинг навбатдаги найранги ва низо солиши эканлигини таъкидлаб, ушбу улкан фитнага қарши кураш олиб бориш учун қўшимича саъй ҳаракат қилиш ва ҳушёр бўлиш лозимлигини эълон қилишди.
Эронлик ҳожийлар мушриклардан нафратланиш маросимининг сўнгида чиқарган резолюцияда Ироқ, Сурия ва Ливан ҳудудларида муқовимат кучларининг сўнги ғалабалари билан бутун мусулмон халқларини табриклаб, такфирий гуруҳчалар хусусан ИШИД такфирий террорчи гуруҳига нафратланиш билдирдилар.