Эрон мудофаа вазири: Эрон муқовамат ҳаракатини илгаригидек ҳимоя қилади
Генерал Ҳотамий терроризмга қарши кураш йўлида агар Эрон ислом жумҳурияти Ироқ ва Сурия юртини ҳимоя қилмаганида эди, бугунги кунда минтақани нотинчлик ва терроризм эгаллаб олар эди
Эрон ислом жумҳурияти мудофаа вазирининг таъкидлашича, Эрон муқовамат ҳаракатини илгаригидек ҳимоя қилади. Генерал Амир Ҳотамий бугун шанба куни ал-Олам телеканали билан қилган суҳбатида, муқоваматнинг мазмун моҳияти ва асл мақсади мустабидларга, зулм ва ситамга қарши курашиш эканлигини таъкидлаб шундай айтдики, Эрон ислом жумҳурияти жаҳон мазлумларига ҳар доим ёрдам кўрсатади.
Генерал Ҳотамий терроризмга қарши кураш йўлида Эрон ислом жумҳуриятининг Ироқ ва Сурия давлатига консультатив кўмакларига ишора қилиб шундай қўшимча қилиб ўтдики, агар Эрон ислом жумҳурияти Ироқ ва Сурия юртини ҳимоя қилмаганида эди, бугунги кунда минтақани нотинчлик ва терроризм эгаллаб олар эди.
Эрон ислом жумҳурияти мудофаа вазири Эрон мудофаа қудратининг ошишини тегишли вазирликнинг асосий устувор йўналиши эканлигини таъкидлаб, шундай тушунтириш бериб ўтдики, Эрон ислом жумҳурияти мудофаа вазирлиги Эроннинг ракета қудратини янада ошириш учун махсус дастурлари бор.