МАГАТЕ янги ҳисоботида ҳам Эрон давлатини Баржом дастури доирасида амал қилаётганини тасдиқлади
(last modified Tue, 14 Nov 2017 13:23:47 GMT )
ноябр 14, 2017 18:23 Asia/Tashkent
  • МАГАТЕ янги ҳисоботида
    МАГАТЕ янги ҳисоботида

Халқаро атом энергияси ташкилоти янги ҳисоботида яна бир бор Эрон ислом жумҳуриятини Баржом дастури доирасида амал қилиб келаётганини тасдиқлади.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча МАГАТЕ бош директори Юкиа Амано  Эрон ва 6 лик гуруҳи ўртасида ядровий келишувни ижро этила бошланганидан кейин эълон қилган 9  чи ҳисоботидаТеҳрон давлати Баржом дастурига риоя қилмоқда деб таъкидлади.

МАГАТЕ бош директорининг янги ҳисоботида келтирилишича,  Эроннинг уран захиралари Баржом дастурида аниқланган ва ижозат берилганидан даражасидан ҳам камроқдир.

Юкиа Амано шунингдек ўз ҳисоботида  Эрон ислом жумҳурияти  қуюқ сув захиралари меъёрини ҳам риоя қилмоқда деб тасдиқлади.

МАГАТЕ  ташкилоти олдинги 8 ҳисоботида ҳам Эрон томонидан Баржом дастурини риоя қилинаётганини тасдиқлаганди.

Ёрлиқ