Эрон ташқи ишлар вазири: минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш керак
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i25631-Эрон_ташқи_ишлар_вазири_минтақада_тинчлик_ва_барқарорликни_таъминлаш_керак
Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири айрим давлатлар уруш ва фитна солиш ўрнида минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга сааъй- ҳаракат қилишлари керак деб таъкидлади.
(last modified 2018-08-22T17:52:57+00:00 )
ноябр 19, 2017 18:58 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири
    Эрон ташқи ишлар вазири

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири айрим давлатлар уруш ва фитна солиш ўрнида минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга сааъй- ҳаракат қилишлари керак деб таъкидлади.

Бугун Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф  Туркиянинг Анталия шаҳрида Сурияда оташкесимни жорий қилишга кафил бўлган мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг 3 томонлама йиғилишидан кейин Эрон телерадиокомпаниясига берган интервьюсида  бу йиғилиш  терроризмга қарши кураш ва Сурияда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш мақсадида  Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтказиладиган  йиғилишларнинг ютуқлари учун жуда манфаатли ва муҳим натижалар келтиради деб қўшимча қилди.

Муҳаммаджавод Зариф шунингдек  минтақадаги айрим  мамлакатларни  нотўғри сиёсатлардан воз кечиб ҳамкорликка юз келтириш керак деган хулосага келишганида  мувафаққиятли ва самарали натижаларга шоҳид бўлиш мумкинлигига тўхталиб, афсус билан айтиганда  Арабистонга ўхшаган мамлакатлар  ихтилоф , фитна ва уруш солиш пайидалар, шу сабабдан  ихтилофлардан бошқа натижага шоҳид бўлишмайди деб айтди.

Эрон ташқи ишлар вазири  Муҳаммаджавод Зариф Ол Сауд режими ўз сиёсатларини ўзгартирганида  бу мамлакат ҳам  уруш солиш ва фитналарни келтириб чиқариш ўрнида минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш жараёнига шерик бўлиши мумкин деб изоҳлади.

Эрон ташқи ишлар вазири  Сурияда оташкесим кафили бўлган мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг 3 томонлама йиғилишини бошланганидан олдин  Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашиб, Суриянинг сўнгги ўзгаришлари масаласини муҳокама қилди.

 Сурияда оташкесимнинг кафили сифатида Россия, Эрон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари бугун Туркиянинг Анталия шаҳрида  учрашиб Сурия бўҳрони юзасидан фикр алмашдилар.