Инқилоб раҳбари Эрон денгиз кучларининг стратегик ролини таъкидладилар
(last modified Wed, 29 Nov 2017 07:53:52 GMT )
ноябр 29, 2017 12:53 Asia/Tashkent

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ўз сўзларида денгиз кучларнинг аҳамиятига тўхталиб дедиларки, денгизчилар Эронни мудофаа қилишнинг муқаддам линиясидалар ҳамда Мукрон, Уммон денгизи ва эркин сувларни қуриқлашади. Эркин сувларда денгизчиларимизнинг ҳузури илгаригидек жадал билан давом қилиши керак.

Бутун Эрон қуролли кучлари олий қўмондони Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Эрон денгиз кучлари кунига тўғри келган яъни 7 озар яъни 28 ноябрь  санасини эронлик денгизчиларнинг фахр -ифтихори, ғурури ҳамда фидокорликларини улуғлаш учун рамзли сана эканлигини таъкидладилар.

Шундай бир санада "Пайкон" номли ракета отувчи кемачалари ўтказган "Халқ билан Марворид" номли  амалиётида Ироқнинг Албакр ва Аламия нефт экспорт этувчи марказларига ҳужум уюштириб, бу марказларнинг 3 дан икки қисмини йўқ қилишди ва ушбу нефт нуқталарининг энг юқори жойида Эрон байроғини баланд кўтардилар.

Бугунги кунда ҳам Эрон денгизчилари дунё миқёсида махсус ва юқори мавқеиятга эгалар,  денгиз арсасида мудофаа қилиш масъулияти ва ваколатини бажариб келмоқда.

 Денгиз иқтисодидаги бу соҳанинг аҳамияти ҳамда денгизларда нефт ташувчи ва тижорат кемалари ҳаракатига эътибор бериб денгиздаги хавфсизлик ҳам муҳим бир масалага айланиб қолган.

Аммо ушбу Халқаро муҳим масалага қўшимча, Эроннинг атроф теварагида кўп таҳдидлар мавжуд

Ўтган бир аср давомидаги  тажрибалар ва бегоналарнинг ҳардоим Форс Кўрфазида хавфсизликни таъминлаш баҳонаси билан минтақада бўҳронлар ва нотинчликларни асл омили ҳисобланишади.

 Хорижий мамлакатлар минтақада доимий ҳузур опишини оқлаш учун минтақадаги хавфсизликни ўзларига боғлиқ бўлгани ва минтақада миллиардлаб доллар қурол- яроқлар сотиб ўз базаларини ҳимоя этишни баҳона қилишади.

Эндиликда эса Эрон ислом жумҳуриятининг денгиз кучлари Эроннинг сув чегараларини ҳимоя қилиш арсасида ўз қудрати ва позициясини мустаҳкамлаб сақлаб келмоқда.

Эрон денгиз кучлари  халқаро сувларда денгиздаги маъмуриятини олий даражада бажариб келмоқда.

Эрон армияси денгиз кучларининг денгизларда терроризмга қарши кураш мавзусидаги ишончли позицияси ва ҳатти -ҳаракати барчага маълум бўлган.

Эрон денгиз кучлари сўнги йиллар ичида  50 дан ортиқ флотини эркин сувлар жумладан Бобулмандаб, Суэтз канали, Ўрта Ер денгизи, Покистон, Ҳиндистон, Шриланка, Индонезия, соҳиллари Хитой портларидан бирига ҳамда Африка жанубидаги соҳилларига сафарбар этган.

Бугунги кунда Эрон денгиз кучлари ва флоти  Форс Кўрфази қирғоқларида ва Уммон денигизидан Ҳинд океанигача ва хавфсизликни таъминлашни лозим бўлган халқаро сувларда ҳузур топиш қудратига эга бўлган.

Исломий Инқилоб Муззам раҳбарининг таъкидлаганларидек, денгиз кучлари тармоғида яхши бир ҳаракатлар бошланган ва бугунги кунда Эрон денгиз кучлари олдинги 20 йилга қараганда  кучлироқ, ривожланган ҳарбий кучларга айланган. Аммо ушбу ривожланишнинг даражаси ҳалигача қониқарли эмас, бундай жадал ҳаракатлар янги саъй ҳаракат, баланд ҳиммат, ташаббус билан давом этиши керак деб аниқлик киритдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек  7 чи озар кунида ўтказилган уша амалиётлар ҳамда бу амалиёт натижасида шаҳид бўлган жасур ва қаҳрамон эронликлар хотирасини улуғлаш ва сақлаш зарурлигини таъкидлаб, Худо йўлидаги шаҳидлик зарар ва зиён эмас, балки ғаниматдир, Ҳазрат Имом Хумайний (р.а) нинг аниқ таъбирлари билан айтганда шаҳидга эга бўлган миллат асирликдан нажот топади.