Жонсон: Англия Эрон ядровий келишувининг тўла ижро этилишига масъул
(last modified Sat, 09 Dec 2017 13:49:31 GMT )
декабр 09, 2017 18:49 Asia/Tashkent
  • Жонсон: Англия Эрон ядровий келишувининг тўла ижро этилишига масъул
    Жонсон: Англия Эрон ядровий келишувининг тўла ижро этилишига масъул

Лондон давлатининг Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган Эрон ядровий фаолиятига доир "Қўшма ҳаракатлар комлекс дастури"нинг тўлиқ ижро этилишига масъул

Англия ташқи ишлар вазири Эрон ташқи ишлар вазири билан учрашган чоғида Лондон давлатининг Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган Эрон ядровий фаолиятига доир "Қўшма ҳаракатлар комлекс дастури"нинг тўлиқ ижро этилишига масъул эканлигини таъкидлади. 

Теҳронга сафар қилган Англия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон бугун шанба куни Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан учрашган чоғида шундай айтдики, Эрон ядровий фаолиятига доир келишув Англия учун муҳим аҳамият касб этади. 

Шунингдек, Борис Жонсон Эрон ва Англия ўртасидаги алоқаларни ва ҳамкорликларни янада кенгайтиришни ҳамда Лондон билан Теҳроннинг маслаҳатлашувларини давом эттиришни истади. 

Борис Жонсон ва Муҳаммад Жавод Зариф ушбу учрашувда турли кўламдаги мавзулар хусусида жумладан иқтисодий, банк, тижорат соҳасидаги алоқалар ва ушбу йўналишдаги ишларнинг аҳамиятини янада кенгайтириш шунингдек минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашди. 

Англия ташқи ишлар вазири ушбу икки кунлик сафари давомида Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний ва Эрон атом энергияси ташкилотининг раиси Али Акбар Солеҳий билан учрашиб суҳбат ўтказилиши кўзда тутилган.     

Ёрлиқ