Эрон ўтган йил давомида
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i27917-Эрон_ўтган_йил_давомида
Ўтган йилнинг 19 май куни Эроннинг 12 чи президентлик сайлови билан бир вақтда, исломий парламентнинг ўртабосқич сайловлари ҳамда шаҳар ва қишлоқлар исломий кенгашларининг 5 чи сайловлари бўлиб ўтди.
(last modified 2025-06-23T09:06:26+00:00 )
Январ 06, 2018 09:21 Asia/Tashkent

Ўтган йилнинг 19 май куни Эроннинг 12 чи президентлик сайлови билан бир вақтда, исломий парламентнинг ўртабосқич сайловлари ҳамда шаҳар ва қишлоқлар исломий кенгашларининг 5 чи сайловлари бўлиб ўтди.

Эрон президентлик сайловларида 23 миллиондан ортиқ овозлар тўплаган Ҳасан Руҳоний бу мамлакатнинг 12 -чи президенти этиб сайланди.

 Эрон президентлик сайловларининг сўнгги натижалари эълон этилиб,   сайлов участкаларининг 99,7 фойизида  41 миллион 220 минг 131  овозлар тўплангани аниқланди

56 миллион 410 минг 234 нафар эронликлар 19 май куни ўтказилган президентлик сайловларининг 12 чи босқичи ва шаҳар ва қишлоқ исломий кенгашларининг 5 -чи босқичда қатнашиш ва овоз бериш ҳаққига эгадирлар деб эълон қилинганди.

Ўтган йилни Эроннинг минтақавий ва халқро миқёсидаги сиёсатлари учун бутунлай мувафаққияти йил десак хато бўлмаса даркор.

Бу мувафаққиятларидан бири Эрон давлатини  Сурия масаласида ўйнаган роли эди.

Сурияда бўҳронларни келиб чиқиши ортидан Теҳрон давлати мавжуд таҳдидларга қарши кураш олиб бориш  ҳамда Башор Асад ва Сурия халқини ҳимоя қилиш мақсадида  саъй- ҳаракатни бошлади ва ўзининг ташқи сиёсатини ҳам ана шу йўналишда тартибга солди.

Ушбу масалаларга эътибор бериб,  Эрон ислом жумҳурияти ташқи сиёсати стратегияси жиҳатларини  иккита асосга яъни биринчиси  муқовимат ҳаракатларини кучсизлантиришга қаратилган Ғарб мақсадларини олдини олиш ва бошқа бири  минтақани тақсимлаш учун Исроил режимининг ёвуз лойиҳасига қарши курашдан иборатдир.

Сионистик режим ва АҚШнинг Ол Сауд режими билан ҳамкорликларидаги минтақавий сиёсатларини ҳам учта мақсадга асосланганди.

Биринчи мақсади  минтақани нотинч этишга ва бўҳронлар яратиш ҳамда  минтақани нотинч қилишда Эрон ислом жумҳуриятини айблашга уринишдир. АҚШ ва сионистик режими илгаригидек ушбу мақсадларидан воз кечгани йўқ.

АҚШнинг иккинчи мақсади  Арабистон томонидан қўллаб- қувватланаётган такфирий оқимларни кенгайтириш йўли билан диний ва мазҳабий ихтилофлар ва урушни келтириб чиқариш ва  минтақада мазҳабий нуфуз топишда Эронни айблашдан иборатдир.

Аммо АҚШнинг уччинчи мақсади, бевосита урушларни давом эттириш мақсадида қурол-яроқ экспортини кўпайтириш ва минтақада ҳузур топишлари учун бегона давлатларни даъват этишга қаратилганди. Бу мақсади эса стратегик ва узоқмуддали эканлиги айтилади.

Ўтган йили шунингдек Теҳрон, Москва ва Дамашқ давлатлари АҚШ ва сионистик режим лойиҳалари қаршисида муқовимат кучларини сақлаш учун кўп харажатлар ва саъй- -ҳаракат қилишди.

Россия, Туркия ва Эрон етакчилари Владимир Путин, Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Ҳасан Руҳоний 22 ноябрда Сочида Суриядаги вазиятни тартибга солишдаги муаммоларни муҳокама қилгани учрашадилар.

13 ноябрда Путин ва Эрдўған ўртасида Сочида ўтган учрашув ва 22 ноябрда уч томонлама форматда ўтувчи учрашув турли тадбирлар эканига эътибор қаратди. “Бу турли учрашувлар, турли формат, ҳозир гап уч томонлама формат ҳақида кетмоқда, чунки айнан шу давлатлар – Россия, Эрон ва Туркия ҳозирда биз кузатаётган, Суриядаги вазиятни сиёсий тартибга солиш ҳамда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш жараёнини кафолатловчи давлатлар ҳисобланади”, деб айтган Россиялик масъулларидан ьбири.

Ўтган йили шунингдек  Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Россия президенти Владимир Путин  минтақавий муаммолар ва бўҳронларни ҳал этиш йўналишида икки мамлакат ўртасидаги маслаҳатлашувлар ва ҳамфикрликларни кенгайтириш зарурлигини алоҳида таъкидладилар.

Теҳрон ва Москва давлатлари  минтақанинг нотинч вазиятига ечим топиш хусусан Ироқ. Яман ва Сурия ҳудудларида терроризмга қарши кураш олиб бориш учун ўзаро ҳамкорликлар, маслаҳатлашувлар ва ҳамфикрликларни янада оширишди.

Теҳрон ва Москва давлатлари  иккитомонлама ҳамкорликлар ва маслаҳатлашувларни давом эттириб, Яман халқига инсонпарварлик ёрдамлар етказиб бериш жараёнини енгиллиштариш учун ҳам лозим шароит яратиб беришга ҳаракат қилишмоқда.

Россия давлати   Халқаро Атом энергияси агентлиги ҳисоботлари асосида Эрон давлатини Баржом доирасидаги  барча мажбуриятларига амал қилгани  ва  музокара этувчи ҳар бир  мамлакат  томонидан бу келишувни оёқ ост этилиши  БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231- чи резолюяисни бузиш ҳисобланишини ҳам эълон қилган.

Эрон давлати илгаригидек Америка ва Сионистик режимнинг ҳар доим минтақа халқларига нисбатан ёмон ниятда бўлгани ва минтақанинг нефтини ва бойликларини талон-тарож қилиш мақсадида ҳар хил баҳоналарни ишга солиб, минтақада жойлашиб олиб ўзининг яккаҳукмронлигини ўрнатганлигига қарши курашни давом эттирмоқда.

Эрон ислом жумҳурияти минтақа халқларига нисбатан фақат яхши ва хайрихоҳ ниятда бўлиб, Эрон юрти минтақада хусусан Яман, Ироқ, Сурия бошқа мамлакталарда ҳам тинчлик ва барқарорликни ўрнатилиши ҳамда хавфсизликнинг таъминланишини истайдиганига шубҳа йўқ ва ушбу мақсадларини амлага ошириш мақсадида Россия, ва минтақа мамлакталари билан ҳамкорликларини давом эттиршни назарга тутган.