Эрон ТИВ раҳбари рус ва франциялик касбдошлари билан учрашди
Эрон ташқи ишлар вазири Баржом дастурининг барча аъозлари ушбу ютуқни жиддий тарзда сўраб сўраштириш учун бир- бири билан мувофиқлаштириш доирасида ишонч ҳосил қилишлари керак деб айтди.
Кеча Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Москвада Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашганида Баржом дастурини ижро этиш жараёнида Россия давлатини ҳимоятларини олқишлаб, Баржом дастури ўтган йиллар ичида, халқаро ҳамжамиятидаги саноқли ютуқларидан биридир ва Халқаро атом энергияси агентлиги бир неча маротаба Баржомни ижро этишдаги Эроннинг мажбуриятларини тасдиқлаган деб айтди.
Муҳаммаджавод Зариф шунингдек, афсус билан айтганда, Баржом аъзоларидан бири бугунгача нафақат ўз мажбуриятларини бутунлай ижро этмаган, балки бу заминда доимий бир бузуғунчи ва нотўғри сиёсатлар олиб борган деб таъкидлади.
Сергей Лавров ҳам бу учрашувда Баржом дастурини ижро этиш ва амалга ошириш муҳимлигини баён этар экан, Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори Юкио Амано Эрон давлати томонидан Баржом дастурини риоя қилинишини тасдиқлаган деб айтди.
Унга кўра, Россия давлати Баржом дастурини ижро этилиши ҳамда оммавий қирғин қуролларини кўпайтиришни олдини олиш масаласини ҳимоя қилади.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳамаджавод Зариф шунингдек Белгияга уюштирган сафари жараёнида Брюсселда франциялик касбдоши Жан Ивес Ле Дриан билан учрашиб мулоқот қилди.
Эрон ва Франция ТИВ раҳбарлари бу учрашувда Баржом дастури, минтақа ва халқаро миқёсидаги масалалар юзасидан фикр алмшадилар.
Эрон ТИВ раҳбари Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули Федерика Могерини таклифи билан Белгияга сафар қилган.