Эрон ТИВ матбуот котиби иштирокида пресс-конфренция ўтказилди
Эрон ТИВ нотиғи Франция ташқи ишлар вазирининг Теҳронга ташрифи давоимда кўплаб сисёий масалалар жумладан Халқаро, минтақавий ҳамда иккитомонлама алоқалар юзасидан фикр алмашилишини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпанияси хорижий эшиттиришлар бўлимининг хабар беришича, бугун Эрон ТИВ нотиғи Баҳром Қосимий ички ва ташқи мухбирлар билан ўтказган пресс -конференцияда хорижий эшиттиришлар бўлими мухбирининг Франция ташқи ишлар вазирини Теҳрон давлат масъуллари билан Эроннинг минтақадаги нуфузи хусусан Ҳизбуллоҳ ва Ямандаги Ансоруллоҳ ҳаракатларини ҳимоя қилиши борасида суҳбат ўтказиш мақсадида Теҳронга келишини иддао қилгани тўғрисидаги саволига жавоб берар экан, дедики, Франция ТИВ раҳбарини Теҳронга келиши иш дастуримиздадир аммо музокаралар моҳияти ва мавзуси аниқлангани йўқ.
Баҳром Қосимий ўз сўзарида Франция ташқи ишлар вазирини олдин Теҳрон давлати билан Эроннинг ракета мавзусида музокара ўтказгани борасидаги изҳоротини рад этар экан, Эрон ислом жумҳурияти ҳеч бир мамлакат билан ўзининг мудофаа ва ракета масалаларида музокара ўтказмаган ва ҳеч қачон ўтказмоқчи ҳам эмас деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ матбуот котиби шунингдек, Суриянинг Африн минтақасида рўй бераётган сўнгги воқеа- ҳодисаларга тўхталиб, Эрон ислом жумҳурияти Афринда рўй бераётган ҳодисаларни яқиндан ва хавотир билан кузатиб бормоқда. Эрон давлати бу амалиётларни тез орада тўхталиши ҳамда Туркия ва Сурия чегараларидаги бўҳронни кенгайиб боришини олдини олинишига умид қилган деб айтди.
У ушбу матбуот конфренциясида Сурия бўҳронининг илдизи минтақадан ташқари қудратлар хусусан АҚШ ва сиоинстик режими каби минтақадаги айрим режимларнинг бу мамлакат ички ишларида дахолат этиши ва масъулиятсизлигига бориб тақалади деб аниқлик киритди.