Зариф: Бошқаларнинг ерларини босиб олиш давомли бўлмайди
(last modified Wed, 07 Mar 2018 13:49:19 GMT )
март 07, 2018 18:49 Asia/Tashkent
  • Зариф: Бошқаларнинг ерларини босиб олиш давомли бўлмайди
    Зариф: Бошқаларнинг ерларини босиб олиш давомли бўлмайди

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ўзининг твиттер саҳифасида Бинямин Нетаняҳунинг иддаоларига хилоф равишда шундай ёздики ҳақиқат шундаки, ғайриқонуний ишғол этишлар минтақа муаммоларининг янада кўпайиши учун асос бўлади. 

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири сешанба куни Сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг Эронга қарши билдирган баёнотига муносабат билдириб шундай таъкидладики, бошқаларнинг юртларини ишғол этиш ҳеч қачон давомли бўлмайди. 

Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ўзининг твиттер саҳифасида Бинямин Нетаняҳунинг иддаоларига хилоф равишда шундай ёздики ҳақиқат шундаки, ғайриқонуний ишғол этишлар минтақа муаммоларининг янада кўпайиши учун асос бўлади. 

Сионистик режим бош вазири сешанба куни АҚШ-Исроил ўртасидаги умумий ишлар бўйича комитетидаги чиқишида Эрон ислом жумҳуриятини минтақа учун таҳдид дея иддао қилди. 

Шунингдек, Бинямин Нетаняҳу Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трампнинг АҚШнинг элчихонасини Телавивдан ишғол этилган Қудсга кўчириш тўғрисида қабул қилган қарорини ва Эрондан қўрқитишга қаратилган сиёсатларини юқори баҳолади ва миннатдорчилик билдирди. Қудс 1967 йилда Исроил томонидан ишғол этилган эди. 

Эрон ислом жумҳурияти ҳар доим Фаластиннинг мазлум халқини ҳимоя қилиб келган ва сионистик режимнинг жиноятларини ҳамиша кескин танқид қилиб келган.    

Ёрлиқ