Эрон ички ишлар вазири Австрияга борди
(last modified Mon, 12 Mar 2018 14:31:15 GMT )
март 12, 2018 19:31 Asia/Tashkent
  • Эрон ички ишлар вазири Австрияга борди
    Эрон ички ишлар вазири Австрияга борди

Бирлашган миллатлар ташкилотининг наркотик моддалар комиссиясининг 61-саммити бугун душанба кунидан беш кун муддатга ўз ишини бошлади 

Эрон ички ишлар вазири Абдурризо Раҳмоний Фазлий БМТнинг наркотик моддалар комиссиясининг халқаро йиғилишида иштирок этиш мақсадида кеча якшанба куни Австрия пойтахти Вена шаҳрига сафар қилди. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Бирлашган миллатлар ташкилотининг наркотик моддалар комиссиясининг 61-саммити бугун душанба кунидан 5 кун муддатга ўз ишини бошлади. 

Мазкур йиғилиш ушбу ташкилотнинг Венадаги қароргоҳида ўтказилади. Унда Эрон ички ишлар вазири Абдурризо Раҳмоний Фазлий ҳам иштирок этиб сўзга чиқиши кўзда тутилган. Шунингдек, ушбу саммитда БМТга аъзо мамлакатларнинг 1500 нафар расмийлари, давлат ташкилотлари, хусусий сектор, фуқаролик жамиятлари, олий ўқув юртларининг вакиллари ва бошқа муассаса намояндалари иштирок этмоқда. 

Ёрлиқ