Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг баёноти
(last modified Tue, 10 Apr 2018 06:26:00 GMT )
апрел 10, 2018 11:26 Asia/Tashkent

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари якшанба куни қуролли кучларнинг юқори мартабали қўмондонлари билан учрашганларида ражаб ойидаги байрамлар билан табриклаб, шундай айтдиларки, ражаб, шаъбон ва рамазон ойлари мўътабарлиги боис Аллоҳнинг солиҳ бандалари учун улуғ байрам ҳисобланади.

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг баёноти”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Исломий инқилоб муаззам раҳбари қуролли кучларнинг юқори мартабали қўмондонлари билан учрашган чоғларида душманлар томонидан амалга оширилаётган ҳужумларнинг ортиши сабабини, Эрон қудратининг янада кучайиб кетаётгани ортидан улар ўзлари учун хатар сезишмоқда деб атадилар. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари якшанба куни қуролли кучларнинг юқори мартабали қўмондонлари билан учрашганларида ражаб ойидаги байрамлар билан табриклаб, шундай айтдиларки, ражаб, шаъбон ва рамазон ойлари мўътабарлиги боис Аллоҳнинг солиҳ бандалари учун улуғ байрам ҳисобланади. Шунинг учун ушбу баракали ойларда янада кўпроқ маънавий ва руҳий озуқа билан баҳраманд бўлиш лозим. Исломий инқилоб муаззам раҳбари керакли пайтда етарлича иқтидор, хавфсизлик, иззат ва қудратни таъминлашни қуролли кучларнинг асосий мақсадларидан деб атадилар ва қуролли кучларда кадрларни тайёрлаш ва издош ўринбосарларни етиштириб чиқаришни таъкидлаб шундай айтдиларки, қуролли кучларда амалга оширилган чора-тадбирлар ва фаолиятлар натижаси кўзда тутилган мақсадларни таъминлаш йўлида хизмат қилиши керак. 

       Шунингдек, ул ҳазарат ҳозирги даврни Эрон ислом жумҳуриятининг иззатли даври деб атадилар ва шундай таъкидлаб ўтдиларки, исломий тизимга қарши мисли кўрилмаган ҳужумларнинг содир этилишининг сабаби ушбу тизим қудратининг кун сайин ортиб бораётганидан далолат қилади. Негаки, душманлар ушбу кучайиб  бораётган қудратдан ниҳоятда қўрқишмоқда ва ўзларининг ҳужумларини янада оширишмоқда. Исломий инқилоб муаззам раҳбари қуролли кучларнинг мудофаа қудратини ошириш ва сақлаб туриш йўналишидаги саъй-ҳаракатлар ва муваффақиятларга куч бағишлаш ҳақидаги таъкидлари стратегик аҳамиятга эгадир. Исломий инқилоб муаззам раҳбари бундан олдин ҳам бу ҳақда Имом Али алайҳи салом номидаги Офицерларни тайёрлаш Университетида армия офицерлари Олий ўқув юрти талабаларининг битирув маросимидаги чиқишида қилган баёнотида мустабид тузумларнинг, Эрон қудратининг минтақани қамраб олганлиги ҳақидаги бугунги даволарига ишора қилиб шундай айтдиларки, ушбу иқтидор Эрон ислом жумҳуриятининг қудрати ҳисобланади. Бизнинг нуқтаи назаримиз билан миллий иқтидор деб аталадиган унсур, душманлар қарашлари билан безовта қилувчи омил ҳисобланади.

      Шунинг учун душманлар ушбу иқтидорга қарши курашади ва Эрон ислом жумҳуриятининг минтақадаги ва минтақадан ташқаридаги халқлар ўртасидаги иқтидорининг янада мустаҳкам бўлишига қаршилик кўрсатишади. Негаки, Эроннинг қудрати иқтидор омили бўлиб, мамлакатнинг стратегик аҳамиятини янада оширади ва унга куч бағишлайди. Шундан келиб чиқиб, улар мамлакат мудофаа ва ҳарбий қудратига қаршилик кўрсатишади. Душманлар, Эрон миллий иқтидори ва қудратининг ҳар қандай воситаларига қаршилик қилишади. Эрон ислом жумҳурияти ҳеч қачон минтақада ҳарбий тўқнашувлар ва кескинликлар келтириб чиқаришни кўзламаган. Аммо, душманлар ва тажовузкорларга шуни кўрсатдики, қаерда ва қачон бўлмасин керак бўлиб қолганда, хавфсизликни ва тинчликни издан чиқарадиган ҳар қандай омиллар ва унсурларга қарши курашади ҳамда ўзининг мудофаа имкониятларини ва превентив қудратини ошириш учун ҳеч кимдан рухсат олмайди. Эрон ислом жумҳурияти таҳдидлар қаршисида превентив қудратини сақлаб туриш мақсади икки йўналишни қамраб олади. Биринчи мақсад, ракета мудофаа қудрати соҳасидаги эҳтиёжларни таъминлашдаги мудофаа саноатини маҳаллийлаштириш бўлиб, бу эса превентив мудофаа бўйича баҳс-мунозарада стратегик аҳамият касб этади.

     Иккинчи мақсад эса, кадрларни тайёрлаш, мутахассис ходимларни етиштириш, тараққий этган илғор таълим механизмидан фойдаланиш ва ушбу йўналишдаги ҳаракатларга суръат бағишлаш мақсадида, тегишлича рағбатлантириш ва тарғиб этишга қаратилган чораларни кўриш талаб этилади. Эрон миллатининг иқтидори армия қуролли кучларининг юксалиши ва ўсишида ўз аксини топган бўлиб, дарҳақиқат ушбу қудратни ҳеч ким инкор эта олмайди. АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ директори Майк Помпеонинг эътироф этишича, Эрон қудратли мамлакат бўлиб, минтақа даражасида кенг қамровли нуфузга эгадир. Эронга қарши кураш олиб бориш деярли мумкин эмас. Америкалик машҳур назариячи Новам Жомеский ҳам Америка қўшма штатларининг Эронга қарши айбловларига ишора қилиб шундай айтдики, Америка Эронни сулҳ ва тинчлик учун катта таҳдид деб билади, ваҳоланки дунё ҳамжамияти Американинг ўзини халқаро сулҳ учун энг катта таҳдид деб аташади. Эрон ислом жумҳурияти ўз ҳаётининг қирқинчи йилига қадам қўйди. Айни пайтда Эрон ислом жумҳурияти, минтақа миқёсида ҳарбий, ижтимоий, сиёсий тузилмаларнинг энг нуфузлиси ва таъсирга эга бўлгани ҳамда энг қудратлиси деб аталади. Эрон ислом жумҳуриятининг минтақадаги бўҳронларни назорат қилиб туришдаги роли охирги йилларда шуни кўрсатдики, Эрон қуролли кучларининг мавқеи ва шайлиги муҳим аҳамият касб этади.      

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.

      Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.