Зариф: чет эл банкларининг хавотирланишларини бартараф этиш учун АҚШдан мактуб оламиз
-
Эрон ташқи ишлар вазири
Эрон ташқи ишлар вазири Чилига қилган сафарида, Теҳрон давлати хорижий айрим банкларнинг хавотирланишларини бартараф этиш учун АҚШ молия системасидаги санкцияларни назорат этадиган махсус бўлинмасидан мактуб олишга тайёр эканлигини эълон қилди.
Бугун Муҳаммад Жавод Зариф Эрон ва Чилининг қўшма иқтисодий имкониятлари ва потенсилларини кўриб чиқиш мавзусидаги йиғилишда БАРЖОМ дастури асосида халқаро банкларга нисбаттан жорий қилинган чекловлар бекор этилган ва барча банклар АҚШ хатти ҳаракатларидан хавотирга тушмаган ҳолда Эрон билан ҳамкорлик қилишлари мумкин деб айтди.
Зариф шунингдек, Эрон Ислом жумҳурияти билан ҳамкорлик қилишга қизиқаётган банклар АҚШ давлатининг салбий айрим ҳаракатларидан хавотирга тушишган бўлишса, биз АҚШ молия системасидаги санкцияларни назорат этадиган бўлинмасидан кафолат берувчи мактуб олишга тайёрмиз деб қўшимча қилди.