Қосемий: Европа иттифоқи ядровий келишув бўйича тезроқ бир қарорга келиши керак
(last modified Mon, 11 Jun 2018 13:21:21 GMT )
июн 11, 2018 18:21 Asia/Tashkent
  • Қосемий: Европа иттифоқи ядровий келишув бўйича тезроқ бир қарорга келиши керак
    Қосемий: Европа иттифоқи ядровий келишув бўйича тезроқ бир қарорга келиши керак

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Европа иттифоқининг ядровий келишувни қандай давом эттиришлари ҳақида тезроқ бир қарорга келишларини истади

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Баҳром Қосемий душанба куни маҳаллий ва хорижлик мухбирлар билан ўтказган ахборот анжуманидаги чиқишида ядровий келишувнинг давом этиши хусусида шундай айтдики,

Американинг мазкур халқаро ядровий келишувдан чиқиб кетишини инобатга олиб, Европа иттифоқи Эрон манфаатларини таъминлаш учун лозим кафолатларни беришлари керак. 

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибига кўра, Европа иттифоқи Брюссел билан йирик мажмуа ҳисобланади. Аммо, агар европа Эроннинг ядровий келишувда қолишини хохласа, очиқ-ойдин ва тезроқ бир қарорга келишлари талаб этилади. 

Баҳром Қосемий европаликларнинг Эроннинг минтақавий масалалари ва ракета дастури борасидаги хавотирлари ҳақида тўхталиб шундай айтдики, Эрон ислом жумҳурияти минтақада барқарорлик, сулҳ ва хавфсизликни таъминлашни кўзлайди.

Ушбу ишлар эса, ҳамма мамлакатларнинг иштироки ва келишуви билан амалга ошади. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби мухбирлар томонидан Сурия ҳақида тарқалган бир-бирига қарама-қарши бўлган хабарлар ва

Россиянинг Сурия юртида ташқи кучларнинг чиқиб кетишига асосланган хабарлари ҳақида берилган саволларга жавобан шундай айтдики, Эроннинг Суриядаги маслаҳатлашув жиҳатидан иштирок этиши ушбу давлатнинг сўровига биноан амалга ошмоқда.

Эроннинг ушбу мамлакатдаги иштироки терроризмга қарши курашни кўзда тутган. Эрон ва Россия етакчиларининг охирги учрашувларида ҳам Эроннинг Суриядан чиқиб кетиши ҳақида ҳеч қандай суҳбат бўлмаган.   

Ёрлиқ