Вена шаҳрида ядровий келишув баёноти эълон қилинди
(last modified Sat, 07 Jul 2018 13:41:53 GMT )
июл 07, 2018 18:41 Asia/Tashkent
  • Вена шаҳрида ядровий келишув баёноти эълон қилинди
    Вена шаҳрида ядровий келишув баёноти эълон қилинди

Ядровий келишув бўйича қўшма комиссия жума куни Австрия пойтахти Вена шаҳрида ўтказган йиғилиш якунида ўз баёнотини эълон қилиб, Эрон билан иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш ва юксалтиришни қайд этди. 

Ядровий келишув бўйича қўшма комиссия  ўз баёнотида Эрон билан иқтисодий ва молиявий алоқаларнинг таъсирли каналларини давом эттириш ва сақлаб қолиш лозимлигини таъкидлади. 

Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ядровий келишув бўйича қўшма комиссия жума куни Австрия пойтахти Вена шаҳрида ўтказган йиғилиш якунида ўз баёнотини эълон қилиб, Эрон билан иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш ва юксалтиришни қайд этди. 

Ушбу баёнот, Эрон билан ҳамкорлик қилиш учун молиявий таъсирли каналларнинг бардавом бўлишини ва уни сақлаб қолишни ҳамда нефт ва газ маҳсулотларини экспорт қилиш шунингдек, денгиз орқали юкларни ташиш, суғурта ва қуруқликда юк ташиш, ҳаво орқали ва темир йўл орқали юк ташиш каби экспортга доир мавзулар таъкидланди. 

Шунингдек, ядровий келишув аъзоларининг мазкур баёнотларига биноан, Европа иттифоқи мамлакатларига тегишли бўлган ширкатларни ҳимоя қилиш мақсадида ҳужжатлаштириш бўйича қонунларни жорий этиш ва европа сармоядорлик банкларининг кредитларини тақдим этиш каби масалалар ҳам алоҳида қайд этиб ўтилган.  

Ядровий келишувнинг ташқи ишлар бўйича вазирларининг қўшма комиссиянинг биринчи йиғилиши Америка иштирокисиз, жума куни Вена шаҳрида Европа иттифоқининг ташқи ишлар бўйича масъули Федерико Могерини иштирокида ҳамда Эрон, Германия, Франция, Россия, Хитой ташқи ишлар вазирлари шунингдек Британия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари иштирокида ўтказилди.