Эрон президентининг АҚШ масъулларига қилган маъноли хитоблари
АҚШ билан мулоқот қилиш халқ ютуқларини кўрмаганга олиш ва таслим бўлиш маъносидан ўзга нарса мас. Жаноб Трамп! Биз бутун тарих давомида минтақанинг сув йўллари хавфизлигининг асли кафили бўлиб келганмиз, Сиз шер билан ўйнашни тўхтатинг акс ҳолда пушаймон бўласиз!
Бу сўзлар Эрон президенти томонидан элон этилди.
Эрон ислом жумҳурияти президенти бу сўзларни АҚШ давлат масъуллаи хусусан бу мамлакат президенти Дональд Трампга хитобан билдирди.
Кеча Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат ТИВдаги ўрганишлар марказида Эрон ташқарсидаги ваколатхолналар раислари йиғилишида дедики, сизлар Эрон шу ҳадгача кучсизланиб қолганки барча истак- хоҳишларингизга эриша олишингиз учун ижозат беради деб ўйлайсизми?.
АҚШ президентларидан бирини шу андозада қаттиқ, ошкор ҳамда ўта аччиқ танқидий фикрлар ва хитобларга дучор бўлгани илк марта назарга ташланса керак.
Эрон ислом жумҳурияти президентининг кечанги сўзлари дарҳақиқат Эрон халқининг истак- хоҳиши ва кўнглидаги сўзлардир. Бу сўзлар Эрон халқининг ифтихори, иззат- обрўси ва ғуруридан келиб чиққанлиги яққол сезилади.
Эрон президентининг сўзлари ўз навъидаги таҳдид ва ё Трамп сўзларига ўхшаган юзсизлик ва нотўғри сўзлар сирасидан эмас, балки буюк бир халқ ифтихори, ғурури ва азаматини эсга келтиради. Зеро Эрон халқи ушбу ифтихор ва ғурур билан бир неча маротаба сайлов округларига келиб АҚШга демократия ва мустақилликнинг асли маъноси ва шаклини кўрсатиб берганлар.
Аммо Эрон президенти билдирган фикр ақидаларни бутун жаҳондаги мустақил мамлакатлар учун ўз навъидаги тушунтириш ва жиддий хатарлардан огоҳланлатириш десак хато бўлмайди. У дедики АҚШнинг ҳозирги давлатининг ҳатти ҳаракатлари бутун жаҳон учун жиддий хавф хатар ҳисобланади.
Шу нуқтаи назардан айтиш мумкинки Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида дунё халқлари тақдирига тегишли бўлган муҳим масалалар баён этилди.
Бугунги кунда АҚШнинг можаралар келтириб чиқарувчи президентининг шармандаликлари ва юзсизлиги шу ҳадгача ошиб кетганки, сионистлар ва АҚШ давлатлари бир овоз билан ва ошкора тарзда Фаластин деган давлатни тан олмайдигани ва ё Қуддуси шариф каби муқаддас маконни мусулмонларга тегишли эмаслигини иддао қилиб, Фаластин ҳеч қачон исломий сарзамин бўлмаган деган ёлғон сўзларни таркор такрор айтишмоқда.
Эрон президенти АҚШнинг бундай нотўғри, ғаразли ва душманона позицияларини минтақада янги вазиятни бошланиши эканлигини таъкидлаб, бундай ҳатти -ҳаракат мусулмонлар ва бутун минтақа учун буюк хавф- хатар ҳисобланади деб таъкидлади.
Аммо Дональд Трапм ўтмишга назар солмаган ҳолда Эрон борасидаги хулосаларини билдиршга давом бермоқда. Бундай позицияси ажабланарли ҳвм эмас чунки у сиёсат оламидан бехабар қолган президентдир.
Албатта АҚШни Эронга қарши душманона сиёсатлари анча йиллардан бери давом этиб келмоқда, АҚШ давлати Эронга қарши Ироқ режимининг уруши ва ҳужумларидан бошлаб Теҳрон давлатига нисбитан санкция қўллашигача душманона сиёсатларини давом эттирмоқда, аммо бу арсаларнинг ҳеч бирида АҚШ мағлубиятдан бошқа ҳеч қандай натижага эриша олмади.
Ушбу ҳақиқатни АҚШнинг ҳозирги ва олдинги президентлари ҳам англай олишмаган. Эрон халқи куч қудратининг асли манбаи бирлик, яхлитлик ҳамда душмналарнинг барча ҳатти ҳаракатларидан яхши огоҳ бўлишганидир.
Шу сабабдан Эрон халқи душманлар қаршисида қаттиқ тура олишга давом беради.
Эрон халқи ўтган 40 йил ичида ҳамда Исломий Инқилоб ғалабасининг аввалги кунларидан бошлаб, барча фитналар қаршисида тура олиб, АҚШ давлатига Эрон халқи борасида сўзлашда ўз жойи ва мавқеятини била олишини ўргатди.
Эрон президентининг кечанги сўзлари Эрон халқининг шон шарафи ва мавқеиятига яна бир бор ишора этади. Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида қўшимча қилиб айтдики, АҚШ давлати Эроннинг қадимий, тарих ва маданият яратувчи халқи ҳар қандай зўравонликлар, фитналар , ҳамда яхши сўзларни тушунмайдиган, лойиҳа ва дастурга эга бўлмаган ҳамда ўз давлати, халқи ва ҳатто маслаҳатчиларига ёлғон гапирадиган кимсага ҳеч қачон таслим бўлмайди.