Теҳрон жума намози хутбалари
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби ўз хутбаларида дедики Мунофиқин терорчилик гуруҳчаси Эрон ичкарасига таъсир ўтказиб мамлакат тасарруф қилиш ҳамда исломий жумҳурият тузумига барҳам бериш хом хаёлида эди, аммо исломий мамлакат армиясининг Мирсод номли амалиётлари жараёнида Мунофиқн террорчи гуруҳчаси йўқ қилинди.
Мирсод номли ҳарбий амалиёти Ироқнинг собиқ диктатори Садом томонидан ҳимоя этилган Мунофиқин террорчилик гуруҳига қарши ҳужум уюштириш мақсадида 1988 чи йилнинг 27 июнида Эроннинг Кирмоншоҳ вилоятида бошланганди.
Бу амалиётда Эрон ғарбидаги Потоқ -Мирсод бўғозида икки кун давомида Мунофиқин террорчилик гуруҳчаси омиллари муҳосарага олинди ва бу террорчи гуруҳча аъзоларидан икки минг нафари ҳалок бўлиб натижада бу гуруҳча қаттиқ мағлубиятга учради.
Теҳрон жуман намози муваққат имом хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Али Муваҳиддий Кирмоний Теҳрон жума намозининг шу ҳафтадаги хутбаларида илоҳий тақво ва парҳезкорликни риоя қилишни намоз ўқувчиларга тавсия этиб, Эрон мамакатидаги бугунги иқтисодий мушкулот ва муаммоларга ишора этиб, халқ муаммоларини бартараф этишда давлат, парламент ва суд органлари масъулиятини ўта қийин ва оғир бўлганини таъкидлаб ўтиди.