АҚШни Баржомдан чиқиши зарарларини қоплаш учун Европанинг шаффоф позицияси аҳамияти таъкидланди
(last modified Tue, 31 Jul 2018 12:44:24 GMT )
июл 31, 2018 17:44 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний  Теҳрондаги Англиянинг янги элчиси Роберт Макейир
    Ҳасан Руҳоний Теҳрондаги Англиянинг янги элчиси Роберт Макейир

Эрон ислом жумҳурияти президенти Баржом ядровий дастурини ўта муҳим тарихий даврда бўлганини таъкидлаб, АҚШни ноқонуний тарзда бу муҳим келишувдан чиқиши зарарини қоплаш учун Европа давлатларининг шаффоф позициялари катта аҳамияга молик деб айтди.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  Теҳрондаги Англиянинг янги элчиси Роберт Макейир ишонч ёрлиғини қабул қилиши чоғида  Баржом ядровий дастурида имзо чеккан айрим даватларни бу муҳим келишувнинг тижорат, иқтисод ва банк алоқалари тармоғларидани ваъдалари ва мажбуриятларини ижро этишмаганини танқид қилар экан,  Эрон ислом жумҳурияти ҳардоим  Европа давлатлари билан яхши муносабат ва алоқаларини юксалтиришда тайёр деб изоҳлади.

Руҳоний шунингдек Эрон ислом жумҳурияти ҳеч қачон минтақада кескинликлар  пайида бўлмаган ва халқаро сув йўналишларида муаммолар келиб чиқишини ҳам истамайди, аммо ҳеч қачон нефтини экспорт этишдаги ўз ҳаққидан ҳам воз кечмайди деб қўшимча қилди.

Теҳрондаги Англиянинг янги элчиси Роберт Макейир ҳам  бу учрашувда ўз ишонч ёрлиқини Ҳасан Руҳонийга топширар экан, Англия давлатини  Баржом ядровий дастурини давом этиши ва ижро этилишини ҳимоя қилишини таъкидлаб, бугунги кунда  Баржом ядровий дастурини сақлаб қолиши хусусан иқтисодий заминадаги бу дастурини сақланиши учун Европа давлатлари ўртасида кенг- қамровли саъй ҳаракталар давом этаётганини баён қилди.