Зариф: Эроннинг Халқаро суддаги Америкага қарши шикоятининг қонуний асослари мустаҳкам
(last modified Fri, 24 Aug 2018 13:33:34 GMT )
август 24, 2018 18:33 Asia/Tashkent
  • Зариф: Эроннинг Халқаро суддаги  Америкага қарши шикоятининг қонуний  асослари мустаҳкам

Эрон Ташқи ишлар вазири Эроннинг Америкага қарши даъвоси жуда мустаҳкам эканлигини таъкидлаб, деди: америкаликлар таблиғот ишларини авж олдиришяпти.

Эрон Парламенти ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кӯра Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Эроннинг ӯзига нисбатан ғайриқонуний санксиялар жорий қилганлиги учун Америка устидан БМТ қошидаги Халқаро судга шикоят қилганини таъкидлаб, деди: Америка Баржом келишувидан чиқиб, Эронга қарши янги санксиялар жорий қилгач, биз Халқаро  судга шикоят қилдик. 

Зариф шунингдек, илова қилди: гарчи америкаликлар Баржом келишувидан чиққач, янги музокаралар ӯтказишни таклиф қилишган бӯлсада, аммо улар бундан олдин ӯз аҳдларини бузишди. Шу сабабли Эрон 1955 йилги шартномада кӯрсатилган ҳолатларга риоя қилиб, Халқаро судга шикоят даъвоси йӯллаган.

Эслатиб ӯтамиз, Америка 1955 йили  имзоланган дӯстлик, иқтисодий муносабатлар ва консуллик ҳуқуқлари тӯғрисидаги шартномага асосан  Эрон фуқароларига адолатли муносабатда бӯлиш  ҳамда пул ва банк муомаласида халал етказмаслик масъулиятини зиммага олганди.

 

 

Ёрлиқ