Эрон ва Сурия мудофаа вазирларининг маслаҳатлашуви бўлиб ўтди
Эрон мудофаа вазири суриялик касбдоши билан учрашувида дедики Эрон ислом жумҳурияти Сурия яхлитлигини сақлаб қолиши учун барча ҳамкорликлари ва ёрдамларини дариғ тутмайди, чунки Сурия хавфсизлиги минтақа тинчлиги ва осойишталикига кўмаклашади.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Эрон мудофаа вазири генерал Амир Ҳотамий Дамашқ шаҳрида Сурия мудофаа вазири Али Аюб билан урашганида террорчи гуруҳлардан Сурия сарзаминларини бутунлай озод қилиш минтақада тинчлик ва осойишталикнинг асли омили бўлиб бегоналарни турли баҳоналар билан бу мамлакат ички ишларида аралашиши йўлига монелик қилади деб таъкидлади.
Генерал Амир Ҳотамий ўз сўзларида минтақадан ташқари мамлакатлар Сурия ичкарисида фина ва низоларни келтириб чиқариш ва нотинчликларни кенгайтириш пайидалар, аммо Эрон ислом жумҳурияти Сурия ҳудудларида хавфсизлик ва тинчликни сақлаб қолиши учун ўз ёрдамларини ҳеч қачон дариғ тутмайди деб айтди.
Сурия мудофаа вазири Али Аюб ҳам эронлик дўстларнинг кўмаклари бўлмаганида Сурия ёлғизлик билан терроризмга қарши курашда катта ғалабаларга эриша олмаганига тўхталиб, Эрон ва Сурия ўртасидаги иккитомонлама алоқалар ҳардоим мустаҳкам бўлиб, ҳар икки мамлакат ўзаро тажрибаларидан фойдаланишмоқда деб эълон қилди.
Али Аюб шунингдек Сурияда қўлга киритилган янги- янги ғалабалар душманлар улар бошчилигида АҚШ ва сиоинистик режимининг хавотирланишига сабаб бўлмоқда деб таъкидлади.