Эрон, Россия ва Туркия президентлари Теҳронда қўшма ахборот анжумани ўтказишди
Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, Сурия бўйича Теҳрон йиғилиши АҚШнинг Сурия давлатига қарши янги айбловларни илгари сурган пайтда ва ушбу айбловлар ортидан Сурияда ноқонуний аралашувларни кўзлаётган пайтда ўтказилди.
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний бугун жума куни Эрон, Россия ва Туркия президентларининг уч томонлама йиғилишлари якунида мухбирлар билан ахборот анжумани ўтказилганда Теҳрон йиғилишини муҳим ва фойдали деб атади ва шундай таъкидладики,
Сурия масаласида Америка ва Сионистик режимни аралаштирмаслик Эрон томонининг қатъий талаби ҳисобланади. Россия ва Туркия ҳам Эрон позициясини қўллаб-қувватлади.
Негаки, Сурияда хорижлик кучларининг аралашуви Сурия халқини янада қийин ва мураккаб аҳволга солади ва муаммолар кўламини кенгайтиради.
Россия президенти Владимир Путин ҳам ўз чиқишида учала мамлакат музокараси ишчи муҳитда ва албатта дўстона кайфиятда ўтканлигини таъкидлаб шундай айтдики,
Эрон, Россия ва Туркия Теҳрон йиғилишида эришилган келишувларни Сурияда вазиятни яхшилаш ва ушбу юртда террорчиларнинг ҳаракатларига чек қўйиш учун фаоллик билан амалга оширади.
Шунингдек Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам Теҳрон йиғилишидаги иштирокини Сурияда инсоний фожеаларни имкон қадар тезроқ бартараф этишга қаратилганини таъкидалади.