Руҳоний: Америка Эронда нотинчликларни яратмоқчидир
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i37858-Руҳоний_Америка_Эронда_нотинчликларни_яратмоқчидир
Эрон президенти Аҳвозда содир этилган террочилик амалиётлардан афсусланиб, Америка Эронда нотинчликларни яратмоқчилигини таъкидлади.
(last modified 2018-09-23T08:44:48+00:00 )
сентябр 23, 2018 13:44 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Америка Эронда нотинчликларни яратмоқчидир

Эрон президенти Аҳвозда содир этилган террочилик амалиётлардан афсусланиб, Америка Эронда нотинчликларни яратмоқчилигини таъкидлади.

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний бугун эрталаб БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида иштирок этиш учунТеҳрондан Ню-Йоркка учиш олдидан журналистлар билан бўлган учрашувда Аҳвозда амалга оширган теракт омиллари Эрон учун маълум  эканлигини таъкидлаб, Теҳрон ҳукумати ушбу жиноятларни кечирмаслигини ва керакли жавоб беришини баён этди.

Ҳасан Руҳоний Аҳвоздаги теракт Эрон халқи иродасига таъсир эта олмаслигини таъкидлаб, инсон ҳақларини ҳимоячиси сифатида иддао қилувчи кишилар бу  жиноят учун жавоб беришлари лозимлигини маълум қилди.

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Ню-Йоркка қиладиган сафарига ҳам ишора этиб, БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида иштирок этиш Эрон учун халқаро ва минтақа масалалари бўйича ўз нуқтаи назарини баён этиш имкони эканлигини урғулади.

Ҳасан Руҳоний, жумладан, бугунги халқаро шароит муносиб эмаслигини, Америка БМТдан суистеъмол қилаётганини ва АҚШнинг ҳам ваколатлари БМТда бошқа мамлакатлар сингари бўлиши лозимлигини  баён қилди.

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Американинг Баржом келишувидан чиққанини ва Эронга қарши золимларча санкцияларни жорий этганини ҳам баён этиб, Америка Эрон халқининг қабул қилган  қарорларидан пушаймон эттириш эканлиги, аммо ушбу мақсадига эриша олмаслигини ҳам эслатиб ўтди.