Эрон президенти ва БМТ бош котиби учрашди
Ҳасан Руҳоний чоршанба куни Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби Антониу Гутерреш билан Нью-Йоркда учрашганида, унинг ядровий келишув бўйича тутган позициясини юқори баҳолади ва ижобий деб тавсифлади.
Эрон ислом жумҳурияти президенти ва Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби учрашди ва турли масалалар юзасидан жумладан ядровий келишув, Сурия бўҳрони ва Ямандаги тўқнашувлар ҳақида суҳбат ўтказишди.
Ҳасан Руҳоний чоршанба куни Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби Антониу Гутерреш билан Нью-Йоркда учрашганида, унинг ядровий келишув бўйича тутган позициясини юқори баҳолади ва ижобий деб тавсифлади.
Унга кўра, БМТ ўз вазифаларини халқаро қонун-қоидалар дориасида амал қилиши керак. Ҳеч қайси бир мамлакат БМТ Хавфсизлик кенгашининг резолюцияларини ва халқаро мажбуриятларни бузишга журъат қилмаслиги лозим.
Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерреш ҳам ушбу учрашувда АҚШ давлатининг ядровий келишувдан чиқиб кетишидан кейин Эроннинг АҚШ давлати томонидан кўрилган чоралар ва қарорига муносабат билдириб конструктив позицияга ўтганини юқори баҳолади.
АҚШ Эронга қарши санкцияларнинг бир қисмини еттинчи август санасидан қайта жонлантирди. Нефт маҳсулотларини ҳам қамраб олувчи янада аниқроқ санкциялар бешинчи ноябрда кучга киради.
ЕИ АҚШнинг такрорий санкцияларини тан олмаяпти ва европа компанияларига уларни бажаришга рухсат бермаяпти. Аммо ЕИдаги компаниялар американинг иккиламчи санкцияларидан хавфсираб, Эрон билан бизнесни тўхтатмоқда.
Олтилик гуруҳининг қолган аъзолари АҚШнинг ушбу қарорига қарши чиқдилар. Ядро келишувида қолган давлатлар Эрон билан ҳамкорлик қилгани учун киритиладиган Америка санкцияларидан ҳимояловчи чораларни ишлаб чиқиш билан шуғулланишмоқда.